Ҳомийлик ҳайрияларини
мувофиқлаштириш марказлари:Халқимизга ёрдам бериш йўлида
Хабарингиз бор 10
июлдан 1 августга қадар юртимизда
карантин қоидалари яна кучайтирилди. Ўз навбатида бу вазиятда кўплаб инсонлар
масофадан ишлашга ўтди. Кунлик ишловчи
аҳоли эса ишсиз қолди ҳам. Шу билан бирга кам таъминланган ва имконияти чекланган
оилалар ҳам бор. Уларни ушбу синовли кунларда қўллаб-қувватлаш мақсадида
вилоятимизда ҳомийлик ҳайрияларини мувофиқлаштириш марказлари қайта ташкил этилганини
биламиз. Марказ томонидан ҳар бир туман
ва шаҳарда истиқомат қилаётган мухтож оилаларга кўмак бериб келмоқда.
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш
бошқармаси ходимлари ва Ўзбекистон Ёшлар
иттифоқи вилоят Кенгаши волонтёрлари куни-тун инсонларга ёрдамга шай ҳолда
ишлаб келмоқда. Марказда олиб борилаётган ишлар натижасига тезкорлик билан
аҳолининг кам таъминланган қисмига ёрдам берилмоқда. Олиб борилаётган кенг
кўламли ишлар ҳақида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши ёшларни қўллаб-қувватлаш, саломатлик ва
экалогия масалалари бўйича бош мутахассиси Жасур Холназаров қуйидаги
маълумотларни тақдим этди:
-“Бугунги кунда
вилоят Кенгаши томонидан шаҳарда 22 нафар волонтёрлар фаолият олиб бормоқда. Уларнинг
вилоят миқёсидаги сони 102 нафарни ташкил этади. Волонтёр ёшлар марказга
келтирилган махсулотларни тахлаш, ташиш ва уларни мурожаат қилган оилаларга етказиш билан
шуғулланмоқда. Қўшимча тарзда Саll марказ
телефон рақамларига келаётган қўнғироқларга ҳам жавоб бериб, зудлик
билан ёрдам кўрсатишга киришмоқда. Натижада Термиз шаҳри бўйича 19 июль
холатига кўра 652 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан 579 таси
қаноатлантирилиб ёрдам кўрсатилинди. Айтиш керакки юртдошларимиз синовли
кунларни бошдан ўтказмоқда. Шундай дамларда биз ёшлар тик туриб кўмак бераётганлигимиздан
фахрланамиз. Ниятимиз оз бўлсада
инсонларимизга ёрдам беришдир.”
Ёзнинг чилласида ҳам
тинимсиз ишлаётган марказ ходимлари чарчоқ билмай меҳнат қилмоқда. Биргина шу
кунга қадар 6081 та вилоят бўйича тушган мурожаатлардан 5906 тасига ёрдам
берилди қува бу хайрли ишлар бардавом этмоқда. Қийинчилик вақтида бирдам бўлган
халқимиз бирлашиб бу вирусни ҳам енгади.
Мастура Хамраева



Комментариев нет:
Отправить комментарий