СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ AYOLLARINING ИНТЕРНЕТ НАШРИ

суббота, 27 июня 2020 г.

Ustozlar va tanlov go’liblari uchun bayramona tuxfa
Respublika Ma'naviyat va ma'rifat markazi viloyat bo‘limi tomonidan mamlakatimizda amalga oshirilayotgan ijtimoiy-iqtisodiy islohotlar, yosh avlodni ona Vatanga sadoqat ruhida tarbiyalash, shuningdek, Prezidentimiz tomonidan ilgari surilgan 5 ta muhim tashabbus doirasida 27 iyun - Matbuot va ommaviy axborot vositalari xodimlari kuni munosabati bilan tashkil etilgan "Uyda qoling, ma'rifat ulashing!" nomli onlayn ijodiy ishlar tanlovi g‘oliblari munosib taqdirlandi.

четверг, 25 июня 2020 г.

Барча кўмак аҳолимиз фаровонлиги учун
Юртимизда аҳолининг ижтимоий муҳофаза қилиш ва уларни қўллаб –қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар самараси натижасида инсонларнинг турмуш даражаси яхшиланиб бормоқда. Биргина Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш Термиз шаҳар бўлими томонидан аҳолининг мухтож қатлами билан ишлаш муҳим вазифаларидан бири саналади.

четверг, 18 июня 2020 г.

 Инсонларимизга доим кўмакдамиз
Халқимиз азалдан бир бирига мехр улашиб, кўмаклашиб келган. Бугунги ривожланган дунёда ҳам бу одатлар аждодлардан авлодларга ўтиб келмоқда. Анъаналарни ўзида жамлаган Термиз шаҳар Маҳалла ва  оилани қўллаб-қувватлаш бўлими аҳолимиз орасида кам таъминланган оилаларга ваколат доирасида доимий ёрдам  бериб келмоқда.


Бугун   оилалардаги шароитлар билан танишиш мақсадида маҳаллаларда бўлдим.  Термиз шаҳридаги “Мажнунтол” маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли “Исо Ат Термизий ” кўчаси 14 бурилиш, 52 уйда истиқомат қилаётган, кам таъминланган оила сифатида рўйхатда турган Нуралиев Фахриддин хонадонига бориб, яшаш шароитлари билан танишиб, сухбатлашдим.  
Айниқса бўлимимиз кўмагида қурилиш материаллари келтирилиб, таъмирлаш ишлари олиб борилиши Фахриддин акани янад хурсанд қилди. Мехнаткашларга кўмаклашиб ўзим ҳам оз бўлсада таъмирлаш ишларига кўмаклашганим ўзгача завқ бағишлади.
 Ҳар бир инсон у мансабдор шахс бўладими ёки оддий ишчи халқ корига яраса бундан ортиқ бахт бўлмаса керак.

Нодира Менгқобилова
Термиз шаҳар Маҳала  ва  оилани
қўллаб  қувватлаш  бўлими 
Хотин-қизлар масалалари бўйича

бош мутахассиси                                                             

среда, 17 июня 2020 г.

KAMCHILIKLAR BARTARAF ETILMOQDA

O'zbekiston Respublikasi Prezidentining "O'zbek tilining davlat tili sifatidagi nufuzi va mavqeini oshirish chora-tadbirlari to'g'risida"gi ПФ-5850-sonli Farmoni hamda "Ma'naviy-ma'rifiy" ishlar samaradorligini oshirish bo'yicha qo'shimcha chora-tadbirlar to'g'risida"gi ПК-4307-sonli Qarori ijrosi yuzasidan hududlarda  Respublika Manaviyat va marifat markazi viloyat bolimi tomonidan keng ishlar olib borilmoqda.
Ёшлар ойлигида харбийларимиз ҳам фаол


         2017 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан  30 июнь – “Ёшлар куни” этиб белгиланиши мамлакатимиз ёшларини янги, юксак марраларга чорловчи, жонажон Ватанимизга садоқатини янада кучайтирувчи беқиёс рағбат бўлди.
ZOOM орқали Ўзбекистон суд-ҳуқуқ тизимининг ислоҳати: ОАВда ёритиш  масалaлари муҳокама қилинди

Эркин оммавий ахборот воситалари ва мустақил судлар фуқаролик жамиятининг ажралмас қисми бўлиб, дунёдаги ҳеч бир давлат мазкур институтларсиз ривожлана олмайди. Зеро, улардан бирининг мустақиллигига раҳна соладиган омил иккинчисининг ҳам эркинлигини чегаралаб қўяди. Шу боис Ўзбекистон ижтимоий-сиёсий ҳаётида амалга оширилаётган янгиланиш ва либераллаштириш жараёнида суд ҳокимияти ва ОАВ ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни амалга ошириш жуда муҳим. Айниқса аҳолининг сиёсий фаоллиги, ҳуқуқий онги ва саводхонлигини оширишда, судлар фаолиятида жамоатчилик назоратини ўрнатишда, жиноятчиликка қарши кураш ва унинг олдини олишда  журналистлар муҳим восита ҳисобланади.

вторник, 16 июня 2020 г.

ЭНЕРГИЯ ТЕЖАМКОР ГАЗ ЁНДИРГИЧЛАРНИ АФЗАЛЛИКЛАРИГА бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Термиздаги матбуот уйи биносида “Ҳудудгаз Сурхондарё” МЧЖ томонидан бугунги кунда соҳасидаги ютуқ ва камчиликлар, тизим фаолиятини янада яхшилаш, истиқболда бажарилиши белгиланган вазифаларга оид матбуот анжумани ўтказилди. Унда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг вилоят ҳудудий бўлими раҳбар ва ходимлари ва Ўзбекистон Журналистлар ижодий уюшмаси Сурхондарё вилоят бўлими, журналист ва блогерлар ҳамда  “Ҳудудгаз Сурхондарё” МЧЖ соҳаси ходимлари иштирок этди. 
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТЕРМИЗ ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ
VIII-СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

Сессияда шаҳар ҳокими И.Худойбердиев, ҳоким ўринбосарлари,сектор раҳбарлари ва ОАВ ходимлари иштирок этишди. Термиз шаҳрида пандемия даврида тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш ҳамда имтиёзли кредитлар ажратиш бўйича кўрилаётган чоралар хусусида шаҳардаги банк бошқарувчиларининг ҳисоботлари тингланиб, қарорлар қабул қилинди.
Фарзанд тарбиясига бефарқ бўлманг
Жамиятимиз гултожи оила.  Шу учун ҳам оила муқаддас саналади. Бир оила ажралса бутун фалак ларзага келаркан дейишади.  Шундай холатларни олдини олиш ва бахтли оилалар сони ортиши учун  Маҳала  ва  оилани  қўллаб-  қувватлаш  шаҳар бўлими томонидан нотинч оилалар билан доимий сухбат олиб борилади.  Бошланган иш куним ҳам бугун шундай  хайрли ишга уланди.

суббота, 13 июня 2020 г.

“Нуронийлар чойхонаси” биноси қурилишига Термиз шаҳрида тамал тоши қўйилди
Кексаларга ҳурмат-эҳтиром, меҳр-оқибат кўрсатиш маънавий ҳаётимизнинг ажралмас қисми, халқимизга хос юксак фазилатдир. Уларни ижтимоий муҳофаза қилиш, моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, турмуш даражасини ошириш давлат сиёсатида устувор йўналишлардан бири сифатида белгиланиши ҳам шундан.

пятница, 12 июня 2020 г.

QAROR IJROSI TA’MINLANMOQDA


O'zbekiston Respublikasi Prezidentining "O'zbek tilining davlat tili sifatifagi nufuzi va mavqeini oshirish chora-tadbirlari to'g'risida"gi ПФ-5850-sonli Farmoni hamda "Ma'naviy-ma'rifiy" ishlar samaradorligini oshirish bo'yicha qo'shimcha chora-tadbirlar to'g'risidagi"gi ПК-4307-sonli Qarori ijrosi yuzasidan  viloyatimizda  ko’plab ishlar amalga oshirilmoqda.

четверг, 11 июня 2020 г.

ОНЛАЙН ТАНЛОВ ҒОЛИБЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастурида белгиланган Ўзбек халқининг улуғ адиби - Ўзбекистон Қахрамони, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Саид Аҳмад таваллудининг 100 йиллигини кенг нишонлаш, адиб номини абадийлаштириш, унинг ҳаёти ва ижодига бағишланган турли лойиҳалар ташкил этиш вазифаcининг амалий ифодаси сифатида Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими томонидан ҳам карантин даврида уйда қолиб, ўзбек халқининг буюк адиби – Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Саид Аҳмад таваллудининг 100 йиллигини кенг нишонлаш асносида ёзувчининг адабий меросини чуқур ўрганиш ва тарғиб қилиш, аҳоли, хусусан, ёшларнинг китоб мутолааси ва китобхонликка бўлган қизиқишини ошириш мақсадида жорий йилнинг 20 майидан 5 июнь кунига қадар “Уйда қолинг, маърифат улашинг!” шиори остида “Саид Аҳмад асарларидан олган таассуротларим” мавзусида онлайн иншолар танлови эълон қилинди.

среда, 10 июня 2020 г.

Сурхондарёлик йигитлар муддатли ҳарбий хизматга йўл олишди


Жанубий ғарбий махсус ҳарбий округи тасарруфидаги Сурхондарё вилояти мудофаа ишлари бошқармаси бошлиғи подполковник Бахтиёр Бекмуродов, Сурхондарё вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб- қувватлаш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, Сенат аъзоси Орзиқул Соатов ҳамда Ўзбекистон мудофаа вазирлиги хузуридаги жамоатчилик кенгаши вилоят бўлими масъул мутахассиси Ханифа Ходжаевалар иштирокида Сурхондарё вилоятидан муддатли ҳарбий хизматга ҳарбий хизматчилар ўз хизмат вазифаларини сидқидилдан бажариш учун йўл олдилар.

суббота, 6 июня 2020 г.

Termiz shahar prokurori bir guruh yoshlar bilan uchrashdi.



Xabaringiz borki, iyun oyi respublikamizda Yoshlar oyligi hisoblanadi. Ushbu yoshlar oyligi munosabati bilan bugun Prokuror va yoshlar uchrashuvi bo'lib o'tdi. 

вторник, 2 июня 2020 г.

Yoshlar oyligini birga o’tkazamiz
Yurtimiz tayanchi bo’lgan yoshlar har jabhada faol. Ularning izlanishini yanada rag’batlantirish maqsadida iyun oyi  "YOSHLAR OYLIGI" deb e'lon qilingan. Bu oyda biz yoshlarni qanday kutilmagan loyihalar kutmoqda? Bu kabi savollarga tashkil etilgan matbuot anjumanida barcha birdek xabardor bo’ldi.

  КИБЕРЖИНОЯТ:алдовдан жазога Кунлик янгиликларни интернет орқали ўқир эканмиз фирибгарларнинг ижтимоий тармоқлар орқали жиноий хатти-ҳарака...