СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ AYOLLARINING ИНТЕРНЕТ НАШРИ

суббота, 27 февраля 2021 г.

                                         Сурхондарёда аёллар ишсизлик даражаси қай холатда

Маълумотларга кўра 2020 йилда 656 347 киши  Россия Федерацияси фуқаролигига қабул қилиниб, рекорд кўрсаткич қайд этилган. Шундан  Россия паспортига эга бўлганларнинг 3,5 фоизи ёки 23 минг киши Ўзбекистоннинг собиқ фуқаролари ҳисобланади.  Вилоятимизда аёллар 1 млн 326.2 минг киши  бўлиб, улардан 14749 хотин-қизлар ишлаш учун ўзга юртга йўл олишган. Нахот ўзимизнинг юртимизда улар учун иш етарли бўлмаса. Бугунги кунда вилоятимизда ҳотин-қизларнинг ишсизлик даражаси қай даража? Бу саволларимга жавоб  қидирдим.

среда, 17 февраля 2021 г.

Хатловдан ўтган 23 964  нафар аёл тақдирида ўзгариш борми


Термиз шаҳарда 180676 нафар аҳоли мавжуд бўлиб, шундан, аёллар сони 88531 нафарни ташкил этади. Ўтган йили 23 минг 964 нафар хотин-қизлар билан мулоқотлар ўтказилди ва унинг якунлари бўйича 3 минг 639  нафар хотин-қизлар “Аёллар дафтари”га киритилди. Улар анкета сўровномаларини тўлдириб, ишга бўлган эҳтиёжи тахлил қилинди. Хўш хатловдан ўтган аёллар тақдирида ўзгариш бўлдимикан?

суббота, 13 февраля 2021 г.

 Харбийлар орасида бахшичиликни кучайтириш йўлида

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда 22- сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби ҳамкорликда Бахшилар мактабида тадбир ташкил қилди.

пятница, 12 февраля 2021 г.

  Интизом,  қатъий тартибда тобланаётган Рохатой


Аёл.  Мунис ва мехрибонлик тимсоли сифатида қадрланади. Шунинг учунми доим ардоқда бўлган аёлларни кўп сохаларда таъсаввур қилиш қийин. Айниқса харбий хизмат сохада... Қатъий интизом тартибида фаолият олиб борадиган бу йўлда тобланаётган хотин-қизларимиз талайгина.  Уларнинг орасида Миллий гвардия харбий қисм харбий хизматчиси, кураш  бўйича спорт устаси бўлган бир қиз бор. Ўзининг жасурлиги ва мардлиги, юрт ҳимояси учун қалқон бўлаётганлиги кўрар экансиз хавас ила боқасиз унга.. Бу Алмурадова Рохатой Мусурмон қизидир.

четверг, 4 февраля 2021 г.

           ЁШЛАР- ЖАМИЯТНИНГ ЭНГ ФАОЛ КУЧИ

 


Президентимизнинг топшириқларига асосан ёшларга оид сиёсати ва бу борадаги вазифаларнинг муҳимлиги инобатга олиниб, эндиликда ДХХ ёшлар муаммолари бўйича режаларнинг жойларда амалга оширилишини назорат қилади. Бу режалар бажарилишига кўмаклашади. 2021 йил 4 февраль куни Термиз шаҳридаги “Ёшлар маркази”да ўтказилган йиғилиш ҳам айни масалаларга бағишланди. Ўтказилган тадбирда Сурхондарё вилоятида “Ёшлар дафтари”ни юритиш ҳамда ёшлар дафтарига киритилган ёшларни бандлигини таъминлаш бўйича туман ва шаҳарлар кесимида амалга ошириладиган ишлар белгилаб олинди. Шунга мувофиқ, вилоятда бу борадаги ишлар икки йўналишда олиб борилади. 

  КИБЕРЖИНОЯТ:алдовдан жазога Кунлик янгиликларни интернет орқали ўқир эканмиз фирибгарларнинг ижтимоий тармоқлар орқали жиноий хатти-ҳарака...