СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ AYOLLARINING ИНТЕРНЕТ НАШРИ

вторник, 15 декабря 2020 г.

   Маска  тикиб инсонларга  ёрдам бераётган имконияти чекланган тикувчилар


Юртимизда карантин қоидалари жорий қилингандан сўнг дастлаб юз ниқоблари тахчиллиги кузатилди. Шундай вақтда биринчилардан бўлиб Дилафруз Каримова бошчилигидаги имконияти чекланган ёшлар жам бўлган тикувчилик цехи ходимлари халққа ёрдам берди. Юз ниқоблари тикиб бепул тарқатди.

пятница, 11 декабря 2020 г.

                                                 Карантин кундузими?


2020 йил дунё тарихида Коронавирус номи билан чамбарчас боғланди.  Бу вирус  бугунга қадар 69,7 млн инсонларга юққан ва  1,58 млн одамни бевақт олиб кетди. Шу сабабдан бутун сайёрадаги инсонлар хушёр.  Бизнинг юртимизда  карантин холати юмшатилиб бораётган бўлсада аммо, қоидалар хали хануз амалда.

пятница, 27 ноября 2020 г.

 СТОП КАРАНТИН: ТЕЛЕВИЗОРДАГИ ОРЗУ, ҲАЁТДАГИ МАҚСАД, БУГУН ЭСА  ТАДБИРКОР


Кенг кўчанинг ўнг томонида очиқ бир эшик. Яқин бордим. Ичкаридан қизларнинг шодон кулгуси эшитилди. Кичик эшик пештоғида “Сурхон чеварлари” ишлаб чиқариш кооперативи деган ёзув. Моҳир тикувчилар жамланган масканга келибманда дея, секин ичкарига кирдим. Кичик хонада тартиб билан терилган тикув машиналари, бир ёнда тайёр махсулотлар жамланган. Хона тўрида эса уч нафар қизлар болажонлар учун юмшоқ ўриндиқ тикишмоқда.

среда, 18 ноября 2020 г.

 СТОП КОРОНАВИРУС: ИШОНЧ, ИНТИЛИШДАН ЁРҚИН КЕЛАЖАККА


Кузнинг илк кунлари. Пандемия  секин ортга чекинаётган бўлсада, юртимизда карантин чоралари амалда. Синовли кунларда тик тура олган инсонларимиз олдинга қадам ташлашдан тўхтамашмаяпти. Улар орасида эндигина ўн тўққиз баҳорни қаршилаган Самариддин Хушбоқов ҳам бор. Шерободлик ёш йигит оилавий қийинчиликларни шунчаки кузатиб тура олмади. Ҳунар ўрганишга бўлган қизиқиши юқори. Шу мақсадда иш қидира бошлади. Аммо карантинда кўплаб ишлаб чиқариш соҳалари иш фаолияти тўхтатган. Шундай қийин вазиятда интернетда кўриб қолган “Шеробод ҳунармандлари” ишлаб чиқариш кооперативи томонидан ҳунар ўрганмоқчи бўлган йигитлар ишга олиниши ҳақидаги эълон унинг жонига оро кирди.

пятница, 13 ноября 2020 г.

              Шошқалоқлик оқибати фожеа билан тугади


Соат 04:00. Денов туманидаги “Ибн-Сино” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи махаллий ички йўл... Тезликни оширган Нексия ҳайдовчиси йўл ходисасини содир қилди.

понедельник, 9 ноября 2020 г.

       Карантинда ҳам Термизни тарк этмаган: "Afghan-German Company"


Сармоя? Бу давлатга фойдами ёки сармоячигами? Айниқса бу холат айни иш қизиганда карантинга тўғри келиб қолсачи?  Синовли кунларда ўзга юртда яшаб,  ўзгалардан ёрдам олмай, балки яна 200 нафар оилаларни ҳам бундай холатга қолдирмаган инсон бормикан?.. Бор. "Afghan-German Company" рахбари Ахмад Хаканий  ана шу инсон. 

вторник, 27 октября 2020 г.

“Юракдан юракка” лойиҳаси карантинда яна бир бор юракларни  забт этди


Юракдан юракка. Ушбу хайрия акциясини бугун  нафақат Сурхондарёда балки бутун республикада билмаган инсон йўқ. Биргина ғоя ёрдам бериш истаги бутун бир жамоани шакллантира олди. Қисқа муддатда бутун вилоят бўйлаб тарқаган хайрия ишлари кўпгина инсонларга кўмак бўди.  Юракларни эгаллаган лойиҳанинг кенг қулоч ёйиши сабабчиси эса ёш бўлишига қарамай қалби мехрга тўла бўлган бир қиз яъни Нилуфар Киямовадир.

суббота, 17 октября 2020 г.

            Коронавирус: касаллик ташувчисига айланиб қолманг


Коронавирус… 2020 йилни бутунлай ўзгартирган пандемия… кун сайин статистик маълумотларнинг ортиши инсонни янада хавотирга солади… аммо қандай холат бўлмасин инсон биринчи навбатда тушкунликка тушмай,  билмай хулоса чиқармаслиги лозим.

суббота, 10 октября 2020 г.

 UzWaterAware:  чекка ҳудудларни эгаллаган лойиҳа

 


UzWaterAwareлойиҳаси   Европа Иттифоқининг молиявий кўмаги остида 2016 йилдан бери амалга оширилмоқда. “Ўзбекистоннинг қишлоқ жойларида сувни барқарор бошқариш" дастурининг бир қисмиди сифатида Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, ННТ, ОАВ билан ҳамкорликда аҳоли билан кенг кўламли ишларни амалга оширишга эришган лойиҳалардан бирига айланди.

вторник, 29 сентября 2020 г.

  Sportning "Triatlon" turi bo‘yicha musobaqa o‘tkazildi


Termiz shahrida O’zbekiston Yoshlar ittifoqi shahar Kengashi, O‘zbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasi Surxondaryo viloyati bo‘yicha boshqarmasi va  harbiy qism hamda qo‘riqlash xizmati xodimlari  o‘rtasida sportning "Triatlon" turi bo‘yicha musobaqa o‘tkazildi.

понедельник, 28 сентября 2020 г.

                                   Yoshlarimizni buzg’unchi go’yalardan asraylik


O’zbekiston yoshlar ittifoqi Termiz shahar Kengashi tashabbusi bilan  Termiz shahar IIBning tezkor guruh hodimlari, O’zbekiston Respublikasi Milliy Gvardiyasi Surxondaryo viloyati bo’yicha boshqarmasi, chaqiruvchilarlarni harbiy- texnik mutaxassisliklar bo’yicha tayyorlash markazi, Termiz Shahridagi Hakim  At-Termiziy Jomiy Masjidi Imom Noiblari hamkorligida tadbir tashkil qilindi.

                                                                Кекса нуронийларимиз эъзозда


Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши ташаббуси билан ва жамоат ташкилотлари, Термиз шаҳар Кенгаши хамкорлигида 1-октябрь 
устоз ва мураббий”лар куни муносабати билан  азиз устозларимизни йўқлаш мақсадида тадбир ташкил қилинди.


четверг, 24 сентября 2020 г.

 Теримчилар билан учрашув


Ангор туманига Республика ишчи гуруҳи аъзолари ташриф буюришди. Дастлаб, туманда ташкил этилган жамоатчилик вакилларидан иборат ишчи гуруҳи аъзолари билан учрашув ўтказилди. Учрашувда пахта йиғим-терими мавсумида мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик, теримчилар учун муносиб меҳнат ва дам олиш шароитларини яратиш юзасидан амалга оширилаётган ишларнинг назоратини таъминлаш бўйича тушунчалар берилди.

среда, 23 сентября 2020 г.

 Республика ишчи гуруҳи Термиз туманида бўлишди


Республика ишчи гуруҳи Термиз туманида бўлиб, туманда 2020 йилги пахта йиғим-терими давомида мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳамда теримчилар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишишди. Ўрганиш давомида пахта далаларига бевосита чиққан ҳолда теримчилар учун яратилган шарт-шароитлар кўздан кечирилди.

суббота, 19 сентября 2020 г.

 Тактик ўқув машғулотида шахсий таркибнинг жанговар шайлиги синовдан ўтказилди


Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округининг “Термиз” умумқўшин дала-ўқув майдонида кўргазмали батальон тактик ўқуви бўлиб ўтди.

четверг, 17 сентября 2020 г.

        Президентимиз эътиборидан ҳеч ким четда қолмайди

Шеробод туманида  “Темир дафтар”га киритилган 48 та маҳаллада 1487 оила  истиқомат қилади. Уларда 3219 нафар 16 ёшга тўлмаган, боқувчисини йўқотган, ногиронлиги бўлган ва эҳтиёжманд оилаларнинг болалари яшашади. 

пятница, 4 сентября 2020 г.

 Рассом Рўзи Чориев ёш издошлари муносиб тақдиранди


Ўзбекистон Бадиий академияси, Шеробод туман ҳокимлиги, вилоят Маънавият ва маърифат бўлими ҳамкорлигида ёрқин истеъдоди, бадиий теран фалсафий асарлари билан ўзбек рассомчилик ривожига улкан ҳисса қўшган Ўзбекистон халқ рассоми, Ўзбекистон Бадиий академияси академиги, “Эл-юрт ҳурматиордени соҳиби Рўзи Чориев таваллудининг 89 йиллиги муносабати билан вилоят Маънавият ва маърифат бўлими томонидан ўтказилганУйда қолинг, маърифат улашингшиори остидаСурхондарё одамларимавзусида онлайн расмлар танловининг тақдирлаш маросими ижодкорнинг она замини, ота макони бўлган Шеробод туманида ташкил этилди.

пятница, 28 августа 2020 г.

                                  Беш брендни жамлаган янги кўринишдаги “Артел”


Термиз шаҳрининг қоқ марказида замонавий яна бир бино қад ростлади. Артел, Самсунг, Шиваки, Роял,  Авалон каби машхур брендларни жамлаган холда “Артел”  ўзида 12 хил турдаги махсулотларни жамлаган холда иш бошлади.

 Байрамда Термизда бунёдкорликлар авжида


Термиз шахридан жами 24 та тадбиркорларимизга ер майдони ва ўз биносини нодавлат ва давлат-хусусий шерикчилик асосидаги мактабгача таълим муассасаси қуриш учун қарорлар чиқарилиб, давлатимиз томонидан 1% имтиёзли 45 млрд 300 млн. сум микдорида кредитлар ажратилган эди.

среда, 26 августа 2020 г.

Хурликка йўғрилган мустақиллик байрамимиз яқин


 

Халқимизнинг азалий орзуси бўлган Мустақиллик юртимиз тарихида унутилмас сана сифатида муҳрланмоқда. Ушбу айём нафаси кезиб юрган шу дамларда истиқлол сўзининг нақадар муқаддаслиги, юракка яқинлигини янаям чуқурроқ ҳис этамиз. Улуғ айём бугунги пандемия даврига тўғри келганлигига қарамасдан давлат мустақиллиги тантаналари шукуҳини юртимиз бўйлаб тараннум этиш мақсадида турли лойиҳалар асосида онлайн байрам тадбирлари, учрашувлар ташкил этиб келинмоқда.

пятница, 21 августа 2020 г.

Адибларимиз ижоди улкан хазина

 Карантин вақтида  Республика Маънавият ва маърифат маркази Сурхондарё вилоят бўлими томонидан ёшлар ва аҳолимизнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш ва китобхонликка жалб қилиш бўйича талайгина ишлар амалга оширилди. Ўтган вақт мобайнида қатор онлайн танловлар, учрашувлар марказ томонидан ташкил қилинди.

четверг, 6 августа 2020 г.

Cуд-ҳуқуқ тизим тарғиботи давом этмоқда

Сўнгги йилларда мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш, фуқаро ва тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чораларини кучайтириш, одил судловни самарали таъминлаш ҳамда судьялар ҳамжамияти ролини ошириш бўйича изчил ишлар олиб борилмоқда.

Китоб – инсоннинг яқин дўсти ва маслаҳатчиси

 Китоб фикрлаш қуроли, хазиналар калити, тафаккур манбаи бўлгани учун ҳам халқимиз уни нондай азиз, мўътабар ва муқаддас деб ҳисоблайди. Шунинг учун китобга муҳаббат, уни қадрлаш, ўқишга иштиёқ халқимизнинг қон-қонига сингиб кетган.

среда, 5 августа 2020 г.

“ЎЗБЕККОНЦЕРТ” Сурхондарёга керакми?

 Санъаткорларга лицензия бериш... 30 кишилик тўйларда назорат.... Фаолияти қонунийлаштирилмаган ижодкорларни аниқлаш... Бу холатларнинг барчаси “Ўзбекконцерт” давлат  муассасаси номи билан боғлиқ... ушбу муассаса карантин вақтида қандай ишламоқда? Ўзи Сурхондарёга ЎЗБЕККОНЦЕРТ ўрни билинмоқдами? Бу саволларимга жавоб қидириб “Ўзбекконцерт” давлат  муассасаси вилоят бўлими   директори Искандар Темировга юзландим.

вторник, 4 августа 2020 г.

Карантиндан унумли фойдаланган Зарнигор ёхуд излаган имкон топар

Термиз шаҳри. Замонавий ва гавжум шаҳар ўзгача таровати билан ажралиб туради. Айниқса ёшларини айтмайсизми, шижоатли тиниб тинчимас ниҳоллар турли ғоялари билан доим олдинга қараб илдам қадам ташлайди. Аммо бутун дунёда бўлгани каби каронавирус бизнинг жаннатмакон Ўзбекистонимизни ҳам четлаб ўтмади. Оғир дамларда ҳам ўзини йўқотмай оёққа тураётган ёшларимиз билан эса қанча фахрланмайлик кам. 

вторник, 28 июля 2020 г.

Сурходарёда тадбиркорларга божхона тўловларидан 181,6 млрд сўмлик имтиёзлар берилди


Пандемия даврида иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириш ва барққарорлигини сақлаб қолиш мақсадида ҳамда инвесторларга божхона, солиқ ва бошқа тўловлар бўйича қўшимча имтиёз ҳамда преференциялар тақдим этилмоқда.

понедельник, 20 июля 2020 г.

Ҳомийлик  ҳайрияларини мувофиқлаштириш марказлари:Халқимизга ёрдам бериш йўлида

Хабарингиз бор 10 июлдан 1 августга қадар  юртимизда карантин қоидалари яна кучайтирилди. Ўз навбатида бу вазиятда кўплаб инсонлар масофадан ишлашга ўтди. Кунлик  ишловчи аҳоли эса ишсиз қолди ҳам. Шу билан бирга кам таъминланган ва имконияти чекланган оилалар ҳам бор. Уларни ушбу синовли кунларда қўллаб-қувватлаш мақсадида вилоятимизда ҳомийлик ҳайрияларини мувофиқлаштириш марказлари қайта ташкил этилганини биламиз. Марказ томонидан  ҳар бир туман ва шаҳарда истиқомат қилаётган мухтож оилаларга кўмак бериб келмоқда.

понедельник, 6 июля 2020 г.

Mavluda Raxmonova: Mashaqqat ortidagi samara

“Sharq shifo”. Bugun ushbu nomni bilmagan inson bo’lmasa kerak. Bu nom bilan Mavluda Raxmonova ismi birgalikda tilga olinadi. Nega dersiza. Qisqa ikki yillik mehnat mashaqqati ortida hali yosh bo’lsada o’z o’rnini topishga ulgurgan Mavluda Raxmonova izlanishlari  yotibdi.

суббота, 27 июня 2020 г.

Ustozlar va tanlov go’liblari uchun bayramona tuxfa
Respublika Ma'naviyat va ma'rifat markazi viloyat bo‘limi tomonidan mamlakatimizda amalga oshirilayotgan ijtimoiy-iqtisodiy islohotlar, yosh avlodni ona Vatanga sadoqat ruhida tarbiyalash, shuningdek, Prezidentimiz tomonidan ilgari surilgan 5 ta muhim tashabbus doirasida 27 iyun - Matbuot va ommaviy axborot vositalari xodimlari kuni munosabati bilan tashkil etilgan "Uyda qoling, ma'rifat ulashing!" nomli onlayn ijodiy ishlar tanlovi g‘oliblari munosib taqdirlandi.

четверг, 25 июня 2020 г.

Барча кўмак аҳолимиз фаровонлиги учун
Юртимизда аҳолининг ижтимоий муҳофаза қилиш ва уларни қўллаб –қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар самараси натижасида инсонларнинг турмуш даражаси яхшиланиб бормоқда. Биргина Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш Термиз шаҳар бўлими томонидан аҳолининг мухтож қатлами билан ишлаш муҳим вазифаларидан бири саналади.

четверг, 18 июня 2020 г.

 Инсонларимизга доим кўмакдамиз
Халқимиз азалдан бир бирига мехр улашиб, кўмаклашиб келган. Бугунги ривожланган дунёда ҳам бу одатлар аждодлардан авлодларга ўтиб келмоқда. Анъаналарни ўзида жамлаган Термиз шаҳар Маҳалла ва  оилани қўллаб-қувватлаш бўлими аҳолимиз орасида кам таъминланган оилаларга ваколат доирасида доимий ёрдам  бериб келмоқда.


Бугун   оилалардаги шароитлар билан танишиш мақсадида маҳаллаларда бўлдим.  Термиз шаҳридаги “Мажнунтол” маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли “Исо Ат Термизий ” кўчаси 14 бурилиш, 52 уйда истиқомат қилаётган, кам таъминланган оила сифатида рўйхатда турган Нуралиев Фахриддин хонадонига бориб, яшаш шароитлари билан танишиб, сухбатлашдим.  
Айниқса бўлимимиз кўмагида қурилиш материаллари келтирилиб, таъмирлаш ишлари олиб борилиши Фахриддин акани янад хурсанд қилди. Мехнаткашларга кўмаклашиб ўзим ҳам оз бўлсада таъмирлаш ишларига кўмаклашганим ўзгача завқ бағишлади.
 Ҳар бир инсон у мансабдор шахс бўладими ёки оддий ишчи халқ корига яраса бундан ортиқ бахт бўлмаса керак.

Нодира Менгқобилова
Термиз шаҳар Маҳала  ва  оилани
қўллаб  қувватлаш  бўлими 
Хотин-қизлар масалалари бўйича

бош мутахассиси                                                             

среда, 17 июня 2020 г.

KAMCHILIKLAR BARTARAF ETILMOQDA

O'zbekiston Respublikasi Prezidentining "O'zbek tilining davlat tili sifatidagi nufuzi va mavqeini oshirish chora-tadbirlari to'g'risida"gi ПФ-5850-sonli Farmoni hamda "Ma'naviy-ma'rifiy" ishlar samaradorligini oshirish bo'yicha qo'shimcha chora-tadbirlar to'g'risida"gi ПК-4307-sonli Qarori ijrosi yuzasidan hududlarda  Respublika Manaviyat va marifat markazi viloyat bolimi tomonidan keng ishlar olib borilmoqda.
Ёшлар ойлигида харбийларимиз ҳам фаол


         2017 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан  30 июнь – “Ёшлар куни” этиб белгиланиши мамлакатимиз ёшларини янги, юксак марраларга чорловчи, жонажон Ватанимизга садоқатини янада кучайтирувчи беқиёс рағбат бўлди.
ZOOM орқали Ўзбекистон суд-ҳуқуқ тизимининг ислоҳати: ОАВда ёритиш  масалaлари муҳокама қилинди

Эркин оммавий ахборот воситалари ва мустақил судлар фуқаролик жамиятининг ажралмас қисми бўлиб, дунёдаги ҳеч бир давлат мазкур институтларсиз ривожлана олмайди. Зеро, улардан бирининг мустақиллигига раҳна соладиган омил иккинчисининг ҳам эркинлигини чегаралаб қўяди. Шу боис Ўзбекистон ижтимоий-сиёсий ҳаётида амалга оширилаётган янгиланиш ва либераллаштириш жараёнида суд ҳокимияти ва ОАВ ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни амалга ошириш жуда муҳим. Айниқса аҳолининг сиёсий фаоллиги, ҳуқуқий онги ва саводхонлигини оширишда, судлар фаолиятида жамоатчилик назоратини ўрнатишда, жиноятчиликка қарши кураш ва унинг олдини олишда  журналистлар муҳим восита ҳисобланади.

  КИБЕРЖИНОЯТ:алдовдан жазога Кунлик янгиликларни интернет орқали ўқир эканмиз фирибгарларнинг ижтимоий тармоқлар орқали жиноий хатти-ҳарака...