СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ AYOLLARINING ИНТЕРНЕТ НАШРИ

среда, 26 февраля 2020 г.

Ижро юзасидан икки муаммо:қонунлар қачон ҳаётга татбиқ этилади?
Тўй. Ўзбек халқининг ажралмас урф одатларини ўзида жам қилган қувончли кун сифатида қаралади бизда. Асрлар давомида шаклланиб келган анъанага оҳирги йилларда инсонлар томонидан янгидан янги қўшимчалару, одатлар киритилганлиги бу кунни исрофгарчилик билан ўтишига олиб келди. Бундай холатларни олдини олиш учун ҳам ўтган йили 14 сентябрда Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси Кенгашлари тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини такомиллаштириш тўғрисидаги қарорни қабул қилди.
Ёш блоггерлар сафини кўпайтирамиз


Биз ахборот асрида яшамоқдамиз. Атрофимизни жуда кўплаб маълумотлар эгаллаб олганки уларнинг орасидан керакли манбани топа билишимиз мухимдир. Айниқса бу борада ўсиб келаётган ёшларнинг керакли ахборотни топиши ва маълумотларни жойлаш олишни билиши лозим. Бу борада Ўзбекистон Ёшлар иттиқофи Термиз шаҳар Кенгаши ва Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими томонидан кўплаб ишлар амалга оширилмоқда. Биргина Кенгаш билан ҳамкорликда ташкил этилган “Ёш блогерлар” ўқув семинари ҳам улар учун катта  тажриба мактаби бўлди.
Ўзаро ҳамкорлик алоқаларининг янги босқичи
Қумқўрғон тумани маркази “Сурхон сохили”, “Улуғбек”, “Дўстлик”, “Нефтчилар”, “Оқсой”, “Янгишахар”, “Боғаро”, “Жийдали”, “Навбахор” ва “Азларсой” махаллаларидан иборат бўлиб, 43436 нафар аҳоли истиқомат қилади.  Шундан 31264 нафар аҳоли марказлашган ичимлик суви таъминоти билан таъминланган. Уларга бундай имкониятни  туман марказига хизмат қилувчи “Сурхон сохили” махалласида жойлашган “Марказий”  сув иншоати  ичимлик сув иншоати етказиб беради. Сув иншоотининг қуввати 12,4 м.м3/сутка бўлиб, амалда 7,9 м.м3/сутка 64% қувват билан ишлайди. Ушбу сув иншоатининг холати ва ходимларнинг иш жараёни билан танишиш учун Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими,  Сурхондарё вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси ҳамда вилоят “Сувоқова” ДУК ҳамкорлигида медиа-тур ташкил этди.  

среда, 12 февраля 2020 г.

G’urur  timsoli asli
Bundan 2500 yil muqaddam Erondan Oltoyga qadar cho'zilgan ulkan sarhadda hukm surgan qadimgi turk xoni O'g'uzxon davrida ham turkcha "tamg'a" so'zi  uchragan.

  КИБЕРЖИНОЯТ:алдовдан жазога Кунлик янгиликларни интернет орқали ўқир эканмиз фирибгарларнинг ижтимоий тармоқлар орқали жиноий хатти-ҳарака...