СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ AYOLLARINING ИНТЕРНЕТ НАШРИ

вторник, 29 июня 2021 г.

 Аёлларни касбга йўналтириш маркази хотин-қизларга ёрдам бера олмаяптими?


 Касб ўрганиб келажагини яратиш... Бу тушунча бугун олий таълим даргоҳига кира олмай ортга қайтган қизлар учун ягона имкониятга айланган. Аммо, ташкил этилган аксар курслар пули бўлиб, кам  таъминланган оила фарзандлари ўқий олишмайди. Яқинда Адлия бошқармаси томонидан Ангор туманида фаолият олиб бораётган “Аёл ва шодлик” аёллар ва ёшларни ижтимоий ҳимоя қилиш нодавлат нотижорат ташкилотига тикувчилик курси учун тикиш машинкалари тақдим қилинганини эшитдим. Хотин-қизларни касбга йўналтириш борасида фаолият олиб бораётган марказ ҳақиқатдан ёрдам бера олаяптимикан? Марказ фаолиятига қизиқиб, Ангор туманига йўл олдим.

пятница, 25 июня 2021 г.

 Марказда журналистлар учун  медиа-тур ташкил қилинди

“Барқарор ҳаёт” халқаро ижтимоий-маърифат маркази томонидан Биргина Германия Федерал Ташқи ишлар Вазирлиги, Deutsche Gesellschaft fur Internationale Zusammenarbeit (GIZ) GmbH ва Немис халқ университетлари ассоциациясининг (DVV) Ўзбекистондаги Филиали кўмагида амалга оширилаётган "Ўзбекистонда давлат ва фуқаролик жамияти билан хамкорликда таълим, ўзаро мулоқот ва заиф гурухларнинг радикаллашишга қарши барқарорлигини ошириш орқали зўравон экстремизмни олдини олишга кўмаклашиш" лойиҳаси ўтган давр мобайнида катта аудиторини эгаллаб улгурди.

                             Бошқарув қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди.


Республикамиз  миқёсида одам савдосига қарши курашиш, ноқонуний миграция ҳавфларини камайтириш, ОИВ инфекцияси профилактикаси, ижтимоий ҳимояга муҳтож мигрантлар, миграция таъсиридаги, қуролли можаролар ҳудудларидан қайтиб келган оила ва болаларга, одам савдосидан жабр кўрган фуқароларга реабилитация ва рентеграцияси ҳамда ҳуқуқий тушунтириш ишларини олиб бориш, меҳнат мигрантларига чет мамлакатлар қонунчилиги ва ҳужжатларни расмийлаштириш ва бўлиш қоидаларига амал қилиш борасида консультациялар бериб бориш йўналишларида етакчи бўлган “Барқарор ҳаёт” халқаро ижтимоий-маърифат марказида  лойиҳалар бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

суббота, 19 июня 2021 г.


             “ZIF TEXTILE” да ишли бўлган Мафтуна

Термиз шаҳридаги “ZIF TEXTILE” масъулияти чекланган жамияти тайёр тикувчилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган.Ўтган йили Термиз шаҳрида ишсиз хотин-қизларнинг 939 нафари иш билан таъминланганди. Улар орасидан “Zif Textele” МЧЖга 112 нафари жалб қилинган эди. Бугун катта ишлаб чиқариш кўламига эга бўлган ушбу корхонада Мафтуна Янгибоева каби ёш қизларимиз ҳам  иш билан таъминланган.

вторник, 1 июня 2021 г.

 Ishchilarni ishsiz qoldirmagan mehnatkash


Mamlakatimizda chiqindilarni saralab yig‘ish jarayonlariga butunlay o‘tishga qancha vaqt ketishini aytish murakkab bo‘lsa-da, asosiysi O‘zbekiston bu boradagi qadamlarini tashladi.  Rashid Qartbayev 50 yoshda. 22 yildan buyon chiqindilarni qayta ishlash bilan shug’ullanadi. 

  КИБЕРЖИНОЯТ:алдовдан жазога Кунлик янгиликларни интернет орқали ўқир эканмиз фирибгарларнинг ижтимоий тармоқлар орқали жиноий хатти-ҳарака...