СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ AYOLLARINING ИНТЕРНЕТ НАШРИ

суббота, 11 сентября 2021 г.

 Марказдан миннатдор  Мадина


“Барқарор ҳаёт” халқаро ижтимоий-маърифат маркази  томонидан  амалга оширилаётган "Ўзбекистонда давлат ва фуқаролик жамияти билан ҳамкорликда таълим, ўзаро мулоқот ва заиф гурухларнинг радикаллашишга қарши барқарорлигини ошириш орқали зўравон экстремизмни олдини олишга кўмаклашиш" лойиҳаси бугунги кунга келиб  касб ўрганиш истигидаги  йигит-қизларни  чинакамига ҳунарли қила олмоқда. Ушбу курслар орқали ёшлар иш бошлаб,  оиласига даромад келтирмоқда.

пятница, 27 августа 2021 г.

 Шўрчида лойиҳа доирасида 2 кунлик тренинг  ташкиллаштирилди


 Зўравон  экстремизмини олдини олишда ҳамкор ташкилотларнинг салохиятини ошириш, ҳамкор ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик механизмларини ишлаб чиқиш мақсадида "Барқарор Ҳаёт" халқаро ижтимоий - маърифат маркази томонидан "Ўзбекистонда давлат ва фуқаролик жамияти билан хамкорликда таълим, ўзаро мулоқот ва заиф гурухларнинг радикаллашишга қарши барқарорлигини ошириш орқали зўравон экстремизмни олдини олишга кўмаклашиш" лойиҳаси доирасида “Аҳоли заиф гуруҳларининг радикаллашишга қарши барқарорлигини ошириш, ахборот алмашинуви ва бағрикенгликни тарғиб қилиш ва ижтимоий ҳамкорликни ривожлантириш” мавзусида доирасида Шўрчи туманида 2 кунлик ўқув семинар-тренинг ташкил қилинди.

суббота, 31 июля 2021 г.

 Меҳнат ортидан  келажагини яратаётганлар

Ангор туманидаги 1-сонли касб-ҳунар мактаби. Бугун ушбу масканда тикувчилик, гиламчилик, хамширалик иши каби 13 йўналиш бўйича ўқувчилар қабул қилинади ва касб сирларини ўрганишмоқда. Уюшмаган ёшлар шу йўл ўрқали мехнат қилиш учун кўникмаларга эга бўлмоқда. Ҳар бир гурухларда 15-18 нафардан тингловчилар ҳам назарий ҳам амалий машғулотларда тобланмоқда.  529 нафар тумандаги фуқаролар ушбу мактабга жалб қилинган. Улар орасида Ойдина Қурбонова ҳам бор.

пятница, 30 июля 2021 г.

 Кўргазмадан маҳорат дарсларида тажриба ортирган қизлар

 


Хунарсиз ва дипломсиз айниқса қиз бола бўлган инсон борки келажагидан хавотирланади. Қай холат билан ишга кира олмас, келажагимни қандай яратсам экан дея ташвишланади. Айниқса бизнинг жамиятда  аёлларнинг ишлаши борасида қарама қарши фикрлар доим бўлган. Қўллаб-қувватланса қийналиб бўлсада ўз йўлини топиши мумкин. Аммо оиласида ишласга имкон бермаса бу вазиятда  аёлларга қийин бўлиши табиий. Шундай вазиятларда ҳам ўзига ишонч ила келажаги учун курашишда эса доим   ўзгача мотивацияга  уларга доим зарурдир. Аёлларимизнинг жамиятда ўз ўрнини топишлари учун Термиз шаҳрида навбатдаги махорат дарси ташкил қилинди. Унга 15 нафардан ортиқ ишлаш истагида бўлган аммо бу борада илк қадамни нимадан бошлашни билмаётган хотин-қизлар жалб қилинди.

четверг, 29 июля 2021 г.

        ШЕРОБОД: Аёлларнинг иш билан таъминаланиши


Шеробод туманида ижтимоий ҳимояга мухтож 3555 та оилалар  рўйхатга олинган. Бугунги кунда улардан  3251 та оилаларга кўмак берилган. Шу билан бирга “Аёллар дафтари”га 3401 нафар аёллар киритилган.  Шундан, 1260 нафарига ёрдам кўрсатилган, 338 нафари 39 фоизга бандлиги таъминланди. 272 нафарига моддий ёрдам кўрсатилди, 282 нафарига тиббий ёрдам, 14 нафарига ҳуқуқий, 1 нафарига психологик ёрдамлар кўрсатилди.

понедельник, 26 июля 2021 г.

 Касаначиликдан кичик тадбиркорликка


Термиз шаҳрида “Аёллар дафтари”га 3 минг 639 нафар хотин-қизлар 9 тоифа бўйича киритилган. Шу кунга қадар 3639 нафар хотин-қизларга ёрдам кўрсатилди. Боқувчисини йўқотган эҳтиёжманд  305 нафар хотин-қизларга 224 млн 175 минг сўм бир марталик моддий ёрдам берилди. Ижтимоий ёрдамга муҳтож 1-2 гуруҳ ногиронлиги бўлган аёлларнинг 78 нафарига 57 млн 575 минг сўм бир марталик моддий ёрдам берилди. Уй-жойини таъмирлашга муҳтож I гуруҳ ногиронлиги бўлган аёллар 24 нафари уй-жойи таъмирлашга кўмаклашилди.

воскресенье, 25 июля 2021 г.

 Кичик  қишлоқ тадбиркор хунармандининг катта ютуқлари


Гиламчилик. Асрлар оша бизгача етиб келган миллий хунармандчилигимизнинг ажралмас қисмидир.  Ана шу анъанани давом эттириб олиб бораётган ва шогирдларни етиштираётган мехнаткаш аёл борки унинг  тўқиган гиламларини хатто чет давлатдан ҳам келиб олиб кетишади. Шохида Хасанова. Шерободлик хунарманд опа мана нечи йилдирки шу касб ортидан мехнат қилади. Икки нафар фарзанднинг мехрибон онаси, уч нафар набиранинг бувиси  бўлган Шохида опа эрта тонгда уйғониб дастлаб томорқасидаги полиз экинлари билан сухбат қуради.  Юмушлардан сўнг ўзига зос ижод хонасида   опа табиий қўй жунидан гилам тўқийди.  Шохида опа тўқийдиган патли гиламлар бутун вилоят бўйлаб машхур.  Гиламларнинг ўзгачалиги шундаки унда Сурхон элининг миллий анъаналари акс этган барча жиҳатлар ўз аксини топган.

суббота, 24 июля 2021 г.

 Ёрдамдан тикланган аёллар

Жамиятда ўз ўрнини топиб бораётган аёлларнинг фаолиятини бошлаш учун бугунги кунда яратилган имкониятлар талайгина. Бу имкониятдан кимдур фойдаланаяти, кимдур эса йўқ. Айниқса “Аёллар дафтари”нинг жорий қилиниши эса улар учун катта имконият эшигини очди. Ундан оқилона фойдалана олганлар эса бугун ўз фаолиятини йўлга қўйиб улгурган. Ангор туманининг 1-сектор ҳудудига қарашли “Қорасув” маҳалласида яшовчи Дурдона Давлатниёзова ҳам “Ёшлар дафтари”га киритилган. Унинг мурожаати асосида имтиёзли кредит ажратилди. Дурдона ажратилган кредитга қандолат маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун замонавий технология ва ускуналарни харид қилди.

пятница, 23 июля 2021 г.

Хотин-қизлар ҳокимлик жамғармаси ва “Аёллар дафтари” ҳақида биласизми?

Бугунги кунда ишсиз ва имконияти чекланган, ёрдамга мухтож  хотин-қизларни жамиятда ўз ўрнини топиши учун “Аёллар дафтари” яратилган. Шу асосида уларнинг бандлиги таъминланиши учун қатор имтиёзлар ҳам яратилган. Бу имкониятлар аёллар фойдалана олишмоқдами? “Аёллар дафтари” асосида ҳокимлик жамғармасидан хотин-қизларга берилаётган кўмак ҳақида маълумотларни аҳоли биладими? Ушбу саволларга қизиқиб тахминлар билан маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш шаҳар бўлимига йўл олдим. Мени қизиқтирган саволларнинг барчасига шу ерда жавоб олдим.

вторник, 29 июня 2021 г.

 Аёлларни касбга йўналтириш маркази хотин-қизларга ёрдам бера олмаяптими?


 Касб ўрганиб келажагини яратиш... Бу тушунча бугун олий таълим даргоҳига кира олмай ортга қайтган қизлар учун ягона имкониятга айланган. Аммо, ташкил этилган аксар курслар пули бўлиб, кам  таъминланган оила фарзандлари ўқий олишмайди. Яқинда Адлия бошқармаси томонидан Ангор туманида фаолият олиб бораётган “Аёл ва шодлик” аёллар ва ёшларни ижтимоий ҳимоя қилиш нодавлат нотижорат ташкилотига тикувчилик курси учун тикиш машинкалари тақдим қилинганини эшитдим. Хотин-қизларни касбга йўналтириш борасида фаолият олиб бораётган марказ ҳақиқатдан ёрдам бера олаяптимикан? Марказ фаолиятига қизиқиб, Ангор туманига йўл олдим.

пятница, 25 июня 2021 г.

 Марказда журналистлар учун  медиа-тур ташкил қилинди

“Барқарор ҳаёт” халқаро ижтимоий-маърифат маркази томонидан Биргина Германия Федерал Ташқи ишлар Вазирлиги, Deutsche Gesellschaft fur Internationale Zusammenarbeit (GIZ) GmbH ва Немис халқ университетлари ассоциациясининг (DVV) Ўзбекистондаги Филиали кўмагида амалга оширилаётган "Ўзбекистонда давлат ва фуқаролик жамияти билан хамкорликда таълим, ўзаро мулоқот ва заиф гурухларнинг радикаллашишга қарши барқарорлигини ошириш орқали зўравон экстремизмни олдини олишга кўмаклашиш" лойиҳаси ўтган давр мобайнида катта аудиторини эгаллаб улгурди.

                             Бошқарув қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди.


Республикамиз  миқёсида одам савдосига қарши курашиш, ноқонуний миграция ҳавфларини камайтириш, ОИВ инфекцияси профилактикаси, ижтимоий ҳимояга муҳтож мигрантлар, миграция таъсиридаги, қуролли можаролар ҳудудларидан қайтиб келган оила ва болаларга, одам савдосидан жабр кўрган фуқароларга реабилитация ва рентеграцияси ҳамда ҳуқуқий тушунтириш ишларини олиб бориш, меҳнат мигрантларига чет мамлакатлар қонунчилиги ва ҳужжатларни расмийлаштириш ва бўлиш қоидаларига амал қилиш борасида консультациялар бериб бориш йўналишларида етакчи бўлган “Барқарор ҳаёт” халқаро ижтимоий-маърифат марказида  лойиҳалар бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

суббота, 19 июня 2021 г.


             “ZIF TEXTILE” да ишли бўлган Мафтуна

Термиз шаҳридаги “ZIF TEXTILE” масъулияти чекланган жамияти тайёр тикувчилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган.Ўтган йили Термиз шаҳрида ишсиз хотин-қизларнинг 939 нафари иш билан таъминланганди. Улар орасидан “Zif Textele” МЧЖга 112 нафари жалб қилинган эди. Бугун катта ишлаб чиқариш кўламига эга бўлган ушбу корхонада Мафтуна Янгибоева каби ёш қизларимиз ҳам  иш билан таъминланган.

вторник, 1 июня 2021 г.

 Ishchilarni ishsiz qoldirmagan mehnatkash


Mamlakatimizda chiqindilarni saralab yig‘ish jarayonlariga butunlay o‘tishga qancha vaqt ketishini aytish murakkab bo‘lsa-da, asosiysi O‘zbekiston bu boradagi qadamlarini tashladi.  Rashid Qartbayev 50 yoshda. 22 yildan buyon chiqindilarni qayta ishlash bilan shug’ullanadi. 

пятница, 28 мая 2021 г.

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси бошлиғи халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги сессиясида ҳисобот берди.



Ҳуқуқий-демократик давлатнинг ўзига хос хусусиятларидан бири – бу давлат органлари ва ташкилотларнинг парламент, қолаверса халқ олдида ҳисобдор бўлишидир. Айнан шу боисдан ҳам Мухтарам Президентимизнинг ташаббуслари билан мамлакатимизда давлат органлари раҳбарларининг Парламент шунингдек, Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларида ҳисоботи тингланиши тартиби жорий этилди.

четверг, 27 мая 2021 г.

                                       Кичик бизнесда омадини синаганлар

   “Аёллар дафтари”. Юртимизда  ижтимоий ҳимояга мухтож  30 ёшдан ошган хотин-қизлар ушбу дафтарга киритилиб келинмоқда. Дафтардаги  кўрсаткичлар кун сайин ўзгариб боради. Кимдур  мурожаат қилса яна қайсидур қиз эса кўмак сабаб келажагини яратмоқда. Улар орасида ёш бўлсада кредит олиб иш бошлашга қўрқмаган Шўрчилик ёшлар ҳам бор.

понедельник, 24 мая 2021 г.

                                       Асалари билан тил топишган Гулшода


Республикамизнинг табиий иқлим шароити серасал ўсимликларни кўпайтириш, асалари оиласини  боқиш учун жуда қулайдир. Халқимиз, асаларини етти хазинанинг бири, деб ҳисоблайди. Юртимизда кўп асал берадиган маҳаллий асалари зоти билан бирга «Ўрта рус», «Кулранг Кавказ тоғ асалариси», «Карпат» «Италия» ва «Краинка» асалари зотлари тарқалган. Ҳозирги кунда республикамизда 12 мингдаг ортиқ асаларичи рўйхатга олинган бўлиб, улар томонидан ўтган йили 12 минг тонна асал етиштирилади. Сурхондарё вилоятида ҳам бу йўналишда меҳнат қилаётган инсонлар бор. Улар орасида айниқса кредит асосида келажагини асаларичилик билан яратганлар талайгина.

пятница, 21 мая 2021 г.

МЕҲНАТГА ЖАЛБ ҚИЛИШДА АЁЛЛАР ЎРНИ

Шўрчи туманида 30 ёшдан юқори бўлган, ижтимоий, ҳуқуқий, психологик қўллаб-қувватлашга, бандлигини таъминлашга эҳтиёжи бўлган 1323 нафар аёллар “Аёллар дафтари” га киритилган. Бугунги кунгача ушбу дафтарга киритилган аёлларнинг 49 нафари ишга жойлаштирилди 115 нафари касб-ҳунарга ўқитилди. Боқувчисини йўқотган 173 нафар аёлларга амалий ёрдам кўрсатилган. “Аёллар дафтари”ги 73 нафар аёлларга 1 млрд 463 млн 70 минг сўм кредит чиқарилди. Айни вақтда улар тикувчилик, пазандачилик, асаларичилик, паррандачилик билан шуғулланаётганлар қаторида мўъжазгина томорқасида иссиқхона ташкил қилганлари ва гўзаллик салони фаолиятини йўлга қўйганлари ҳам бор. Ушбу маъулумотларга назар ташлар эканмиз натижани ўз кўзимиз билан кўриш учун ҳам ушбу туманга йўл олдим.

воскресенье, 9 мая 2021 г.

                                               Феруза опа: Мақсад аниқ бўлса албатта уддалайман


Термиз шаҳрида туғилган Феруза Юнусова ғам-ташвиш нималигини билмай ўсиб-улғайди. Орзу-ниятлари осмон қадар қиз ҳамширалик курсида ўқиб, оз бўлса-да, шу соҳада ишлади. Оила қурди, бахтли хонадон бекасига айланди. Шириндан-ширин икки қизли бўлди. Бахтнинг оғушида, фаровонликда яшаб келаётган эди. Аммо одамзот келажакда уни нималар кутиб турганини билмас экан...

пятница, 30 апреля 2021 г.

                                                   Тажрибаси таваккалдан ошганлар 


Пандемия даврида юртдан олисда бўлган мигрантлар иш масаласида турли қийинчиликларда учради. Уйга қайтган инсонлар ёрдамга мухтож бўлишди. Шундай бир вазиятда уларни қўллаб-қувватлаган Халқаро миграция ташкилоти ва “Барқарор ҳаёт” халқаро ижтимоий-маърифат маркази кўмаги билан ишсиз фуқороларга  бизнес режалари асосида керакли ускуналар олиб берилди. Бугун улар ўз ишига ва даромадига эга.  Кўмак  кўрсатилган  вохадошларимиз  12 нафар бўлиб, уларнинг 5 нафари аёл. Мақолам орқали ушбу аёллар тақдирига назар ташладим..

среда, 28 апреля 2021 г.

 Мавсумий ишдан ҳам фойда кўрса бўлади!

Дастурхонимизни турли хил кўкатларсиз тасаввур қила олмаймиз. Уларни салатларга ишлатамиз. Аммо уларнинг бизнинг дастурхонимизга келгунга қадар қандай йиғиб олиниши ҳақида биласизми? Бозорларда бор-йўғи 1000 сўм бўлган бу маҳсулотни етиштириш ва териш жараёнлари катта меҳнат талаб қилишини биласизми?  Ана  шундай оғир меҳнатда тобланган аёллар борки,негадир ҳамиша эътибордан четда қолиб кетаверади. 

среда, 7 апреля 2021 г.

“Барқарор ҳаёт”: биз курсларни бошладик


Аҳолининг ижтимоий муҳофазага мухтож қатлами билан ишлаб келаётган “Барқарор ҳаёт” халқаро ижтимоий-маърифат марказида касб-ҳунарга ўргатадиган курслар ўз ишини бошлади.

вторник, 23 марта 2021 г.

                                         Сомондан санъат яратган қўллар


Ўзбек халқининг амалий санъати қадимий тарих, ўзига хос анъана ва бетакрор услубга эга. У айни шу жиҳати билан нафақат ҳалқимиз, балки чет эллик саёҳларнинг ҳам эътиборини қаратиб келмоқда. Ҳозирги кунга келиб халқимизни амалий санъатнинг энг гўзал дурдоналаридан бири сомон санъати бўлиб, бу йўналишидаги яратилган дурдоналарга қизиқиши кун сайин ортиб бормоқда.

четверг, 11 марта 2021 г.

Қонун бузулишлари учун чора кўрилади


Сурхондарё вилояти  бўйича 2021 йилнинг икки ойи давомида 338 та ҳолатда   74.13 гектар ер майдонлари юридик ва жисмоний шахслар томонидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган. Ноқонуний ҳолатлар вилоятнинг Қизириқ туманида 46 та ҳолатда 6,20 гектар, Олтинсойда 39 та ҳолатда 5,30 гектар, Қумқўрғонда 37 та ҳолатда 14,40 гектар, Бандихонда 70 та ҳолатда 20,89 гектар, Деновда 22 та ҳолатда 2,10 гектар, Шўрчи туманида 23 та ҳолатда 3,10 гектар майдонларда хар ҳил турдаги ер қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган. 

среда, 10 марта 2021 г.

 БИЗ ШУНДАЙ ВАТАНДА ЯШАЯПМИЗ

Атрофимдаги нарсаларнинг номларини онам, яқинларим ёрдамида кашф этиб бошлаганимда шунча номини қандай ёдимда сақлаб юрарканман, деб ўйлардим. Яқинларим саволларимга шундай жавоб берарди ёки сўрамаганларим ҳақида ўзлари тушунтирарди: Пиёлачой ичиладиган идишча; Машинаманзилга бир зумда элтиб қўювчи техника; Сувҳаёт манбаи; Ҳаводан нафас оламиз; Капалак учиб юрган гулга ўхшаса ҳам жони бор ҳашорот; Оёқ босиб турган жойимиз ер. Кўзимизга кўринадиган ва кўринмайдиган нарсаларга ном қўйишда давом этардим.

Тиниқ сувга ўхшаган осмонда сузиб юрган оппоқ булутлар менга таниш бўлган ҳамма нарсага айланишини узоқ кузатиб ўтиришна яхши кўрардим. Кейинчалик оёқ босаётган еримнинг номи вазифасига қараб (онамдан сўраганимда ер ҳаммага тегишли жуда катта маконлигини, унинг устидаги нарсалар барча учун умумий ёки бир кишига тегишли бўлишига қараб турли вазифаларни бажаришини билиб олган эдим) ўзгариб боришини англадим: ҳовлимизнинг ичидауйимиз”, ташқаридайўл”, “кўча”, қўшнимизнинг уйига ўтганимдаРушаналарнинг уйи”, ўзим тенги болалар билан борадиган жойимдабоғча”…

четверг, 4 марта 2021 г.

                                        Аёллар касби фақат тикувчилик эмас


Қадим  Сурхондарё вилоятига ким ташриф буюрмасин албатта бир тансиқ тоами борки емай кетмайди. Шу сабабданми бу таом ошпазларимизнинг ташриф қоғозидек бўлиб ҳам қолган.

суббота, 27 февраля 2021 г.

                                         Сурхондарёда аёллар ишсизлик даражаси қай холатда

Маълумотларга кўра 2020 йилда 656 347 киши  Россия Федерацияси фуқаролигига қабул қилиниб, рекорд кўрсаткич қайд этилган. Шундан  Россия паспортига эга бўлганларнинг 3,5 фоизи ёки 23 минг киши Ўзбекистоннинг собиқ фуқаролари ҳисобланади.  Вилоятимизда аёллар 1 млн 326.2 минг киши  бўлиб, улардан 14749 хотин-қизлар ишлаш учун ўзга юртга йўл олишган. Нахот ўзимизнинг юртимизда улар учун иш етарли бўлмаса. Бугунги кунда вилоятимизда ҳотин-қизларнинг ишсизлик даражаси қай даража? Бу саволларимга жавоб  қидирдим.

среда, 17 февраля 2021 г.

Хатловдан ўтган 23 964  нафар аёл тақдирида ўзгариш борми


Термиз шаҳарда 180676 нафар аҳоли мавжуд бўлиб, шундан, аёллар сони 88531 нафарни ташкил этади. Ўтган йили 23 минг 964 нафар хотин-қизлар билан мулоқотлар ўтказилди ва унинг якунлари бўйича 3 минг 639  нафар хотин-қизлар “Аёллар дафтари”га киритилди. Улар анкета сўровномаларини тўлдириб, ишга бўлган эҳтиёжи тахлил қилинди. Хўш хатловдан ўтган аёллар тақдирида ўзгариш бўлдимикан?

суббота, 13 февраля 2021 г.

 Харбийлар орасида бахшичиликни кучайтириш йўлида

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда 22- сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби ҳамкорликда Бахшилар мактабида тадбир ташкил қилди.

пятница, 12 февраля 2021 г.

  Интизом,  қатъий тартибда тобланаётган Рохатой


Аёл.  Мунис ва мехрибонлик тимсоли сифатида қадрланади. Шунинг учунми доим ардоқда бўлган аёлларни кўп сохаларда таъсаввур қилиш қийин. Айниқса харбий хизмат сохада... Қатъий интизом тартибида фаолият олиб борадиган бу йўлда тобланаётган хотин-қизларимиз талайгина.  Уларнинг орасида Миллий гвардия харбий қисм харбий хизматчиси, кураш  бўйича спорт устаси бўлган бир қиз бор. Ўзининг жасурлиги ва мардлиги, юрт ҳимояси учун қалқон бўлаётганлиги кўрар экансиз хавас ила боқасиз унга.. Бу Алмурадова Рохатой Мусурмон қизидир.

четверг, 4 февраля 2021 г.

           ЁШЛАР- ЖАМИЯТНИНГ ЭНГ ФАОЛ КУЧИ

 


Президентимизнинг топшириқларига асосан ёшларга оид сиёсати ва бу борадаги вазифаларнинг муҳимлиги инобатга олиниб, эндиликда ДХХ ёшлар муаммолари бўйича режаларнинг жойларда амалга оширилишини назорат қилади. Бу режалар бажарилишига кўмаклашади. 2021 йил 4 февраль куни Термиз шаҳридаги “Ёшлар маркази”да ўтказилган йиғилиш ҳам айни масалаларга бағишланди. Ўтказилган тадбирда Сурхондарё вилоятида “Ёшлар дафтари”ни юритиш ҳамда ёшлар дафтарига киритилган ёшларни бандлигини таъминлаш бўйича туман ва шаҳарлар кесимида амалга ошириладиган ишлар белгилаб олинди. Шунга мувофиқ, вилоятда бу борадаги ишлар икки йўналишда олиб борилади. 

  КИБЕРЖИНОЯТ:алдовдан жазога Кунлик янгиликларни интернет орқали ўқир эканмиз фирибгарларнинг ижтимоий тармоқлар орқали жиноий хатти-ҳарака...