ЁШЛАР- ЖАМИЯТНИНГ ЭНГ ФАОЛ КУЧИ
Президентимизнинг топшириқларига асосан ёшларга оид сиёсати ва бу борадаги вазифаларнинг муҳимлиги инобатга олиниб, эндиликда ДХХ ёшлар муаммолари бўйича режаларнинг жойларда амалга оширилишини назорат қилади. Бу режалар бажарилишига кўмаклашади. 2021 йил 4 февраль куни Термиз шаҳридаги “Ёшлар маркази”да ўтказилган йиғилиш ҳам айни масалаларга бағишланди. Ўтказилган тадбирда Сурхондарё вилоятида “Ёшлар дафтари”ни юритиш ҳамда ёшлар дафтарига киритилган ёшларни бандлигини таъминлаш бўйича туман ва шаҳарлар кесимида амалга ошириладиган ишлар белгилаб олинди. Шунга мувофиқ, вилоятда бу борадаги ишлар икки йўналишда олиб борилади.
Биринчи йўналиш:
“Ёшлар дафтари” платформасига хатлов
натижасида аниқланган ёшларнинг муаммоларига қараб киритиш масаласи.
Айни пайтда Ёшлар ишлари агентлиги
томонидан платформа ишга тушган, бунда барча туман ва шаҳар сектор раҳбарлари
“Ёшлар дафтари” платформасига хатлов натижасида аниқланган муаммоси бор ёшлар
рўйхатини киритиши зарур бўлади.
Иккинчи йўналиш: “Ёшлар дафтари”га
киритилган ёшларни бандлигини таъминлаш, кредит бериш, касб-ҳунарга ўқитиш
ҳамда ижтимоий ҳимоялаш йўналишидир. Шу жиҳатдан, ёшларнинг турли соҳалар
бўйича бандлигини таъминлаш, касб-ҳунарга ўқитиш, кредит бериш, бўш вақтларини
мазмунли ташкил этиш бўйича йўналишлар кесимида ҳам вилоят ҳокимининг
ўринбосарлари, шунингдек, бошқарма ва ташкилотлар ҳам бирдек масъул этиб
бириктирилган. Жумладан;
- ёшларни касб - ҳунар ва
тадбиркорликка ўқитишга масъуллар сифатида вилоят Бандлик бош бошқармаси
бошлиғи С.Жумаев, вилоят Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш
бошқармаси бошлиғи Р.Саломова белгиланди.
- “Ҳар бир тадбиркор-ёшларга
мададкор” тамоили асосида ишсиз ёшларни бириктириш ва уларнинг бандлигини
таъминлашга масъуллар этиб, вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Ф.Маманов,
вилоят Солиқ бошқармаси бошлиғи С.Эшмаматов, вилоят Савдо саноат палатаси
бошлиғи Б.Жумаевлар тайинланди.
- Янги лойиҳаларни ташкил этиш ва
корхоналар фаолиятини қайта тиклаш орқали ёшлар учун иш ўринларини яратишга
масъуллар сифатида вилоят ҳокимининг ўринбосари А.Орипов, вилоят инвестиция
бошқармаси бошлиғи С.Худойбердиевлар белгиланди.
- Ёшларни тадбиркорлик ва
ҳунармандчилик лойиҳаларига кредит ажратиш орқали иш ўринларини яратишга масъул
қилиб, вилоят “Ҳунармандлар” уюшмаси раҳбари М.Жўраева, вилоят Марказий банк
бош бошқармаси бошлиғи У.Зокиров ҳамда вилоят “Микрокредит” АТБ бошлиғи
А.Раджаповлар ва бошқа тижорат банклари раҳбарлари белгиланди.
- Корхона, ташкилот ва
муассасалардаги бўш иш ўринлари ҳисобига ёшлар бандлигини таъминлашга масъул
қилиб, вилоят Бандлик бош бошқармаси бошлиғи С.Жумаев тайинланди.
- “Ҳар бир ёшга бир гектар” лойиҳаси
доирасида ҳамда томорқалардан унумли фойдаланишни ташкил қилиш орқали ёшларни
иш билан таъминлашга масъуллар: вилоят ҳокимининг ўринбосари У.Турапов, вилоят
“Фермерлар” Кенгаши раиси У.Бобоқуловлар белгиланди.
- “Ёшлар тадбиркорлик зонаси”ни
ташкил этиш орқали ёшлар бандлиги таъминлашга вилоят ҳокимининг ўринбосари
А.Орипов, вилоят инвестиция бошқармаси бошлиғи С.Худойбердиев масъул қилиб қўйилди.
- Ташкиллаштирилган меҳнат
миграцияси орқали ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга вилоят Ташқи меҳнат
миграцияси бўлими раҳбари Р.Ҳамроев ва Бандлик бош бошқармаси бошлиғи
С.Жумаевлар белгиланди.
- “Ёшлар дафтари”га киритилган
ёшларни қўллаб-қувватлаш учун маблағ шакллантириш ва ёшларни ижтимоий
қўллаб-қувватлашга масъуллар этиб, вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари
Ф.Маманов, вилоят Молия бошқармаси бошлиғи Б.Хурсановлар таништирилди.
- Ёшларни маданият марказлари, спорт
мактаблари ҳамда умумтаълим мактабларда қўшимча тўгаракларга жалб этишга
масъуллар сифатида эса вилоят ҳокимининг ўринбосари Ч.Бегимқулов, вилоят
Маданият бошқармаси бошлиғи И.Сапаров, вилоят Жисмоний тарбия ва спорт
бошқармаси бошлиғи А.Арабов, вилоят Халқ таълими бошқармаси бошлиғи С.Хамидова
белгиланди.
- Ёшларни бўш вақтларини мазмунли
ташкил этиш, ёшларни 5 та муҳим ташаббусга жалб этиш бўйича эса вилоят Маданият
бошқармаси бошлиғи И.Сапаров режа-график асосида барча туман (шаҳарлар)да
оммавий концертлар ташкил этиши, вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси
бошлиғи А.Арабов эса доимий тарзда ёшлар ўртасида спорт мусобақалари
ўтказилишини таъминлаши белгилаб берилди.
- Вилоят ёшларининг бандлигини
таъминлаш ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича амалга оширилган
ишларни оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар ҳамда маҳаллий газеталар
орқали кенг ёритиб боришда эса вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбари
З.Тўраев, вилоят телерадиокомпанияси директори Б.Мингбаев, “Ишонч”
телевидениеси директори А.Қодиров, вилоят ахборот ва оммавий коммуникациялар
бошқармаси бошлиғи С.Саломов ва “Сурхон тонги” бирлашган таҳририяти бош
муҳаррири С.Норқобиловлар масъул сифатида кўрсатиб ўтилди.


Комментариев нет:
Отправить комментарий