СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ AYOLLARINING ИНТЕРНЕТ НАШРИ

четверг, 11 марта 2021 г.

Қонун бузулишлари учун чора кўрилади


Сурхондарё вилояти  бўйича 2021 йилнинг икки ойи давомида 338 та ҳолатда   74.13 гектар ер майдонлари юридик ва жисмоний шахслар томонидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган. Ноқонуний ҳолатлар вилоятнинг Қизириқ туманида 46 та ҳолатда 6,20 гектар, Олтинсойда 39 та ҳолатда 5,30 гектар, Қумқўрғонда 37 та ҳолатда 14,40 гектар, Бандихонда 70 та ҳолатда 20,89 гектар, Деновда 22 та ҳолатда 2,10 гектар, Шўрчи туманида 23 та ҳолатда 3,10 гектар майдонларда хар ҳил турдаги ер қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган. 

Бу каби қонун бузилишларини олдини олиш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида оммавий ахборот воситаларини кенг хабардор қилиш мақсадида Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими ва Кадастр агентлиги  вилоят бошқармаси ҳамкорлигида матбуот анжумани бўлиб ўтади. "Давлат ер ва кадастр назорати бўйича амалга оширилаётган ишлар" мавзусида бўлиб ўтган анжуманда журналист ва блогерлар иштирок этди.

 Расмийлаштирилиб ҳуқуқбузарлик содир этган юридик ва жисмоний шахсларга 338 та ҳолатда 74,13 гектар майдонга огоҳлантириш хатлари юборилган, ноқонуний ҳолатлар аниқланган 74,13 гектар майдонга туман ҳокимликларига 338 та тақдимномалар киритилганлиги ҳақида кенгроқ маълумотлар соҳа мутахассислари томонидан берилди.

Мастура Хамраева

ЎЖИУ вилоят бўлими мутахассиси

Комментариев нет:

Отправить комментарий

  КИБЕРЖИНОЯТ:алдовдан жазога Кунлик янгиликларни интернет орқали ўқир эканмиз фирибгарларнинг ижтимоий тармоқлар орқали жиноий хатти-ҳарака...