СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ AYOLLARINING ИНТЕРНЕТ НАШРИ

среда, 7 апреля 2021 г.

“Барқарор ҳаёт”: биз курсларни бошладик


Аҳолининг ижтимоий муҳофазага мухтож қатлами билан ишлаб келаётган “Барқарор ҳаёт” халқаро ижтимоий-маърифат марказида касб-ҳунарга ўргатадиган курслар ўз ишини бошлади.

  "Ўзбекистонда давлат ва фуқаролик жамияти билан хамкорликда таълим, ўзаро мулоқот ва заиф гурухларнинг радикаллашишга қарши барқарорлигини ошириш орқали зўравон экстремизмни олдини олишга кўмаклашиш" лойиҳаси асосида ташкил этилган курсларда юртдошларимиз тикувчилик, аёллар ва эркаклар сартарошлиги, дурадгорлик ва ёғоч ўймакорлиги, сантехника иши, қандолатчилик, маникюр ва педикюр иши йўналишларида  қабул қилинди.



Жўраева Муборак. 24 ёш. 2016 йилдан буён аёллар сартарошлиги билан шуғулланиб келади. Марказ томонидан ташкил қилинган курсда 8 нафар қизларга ўз касбини ўргатишни бошлади. Ёш жиҳатдан ҳар хил бўлсада қизиқиши бир хил бўлган қизлар учун марказ эшиклари доим очиқ.

Мастура Хамраева

Комментариев нет:

Отправить комментарий

  КИБЕРЖИНОЯТ:алдовдан жазога Кунлик янгиликларни интернет орқали ўқир эканмиз фирибгарларнинг ижтимоий тармоқлар орқали жиноий хатти-ҳарака...