СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ AYOLLARINING ИНТЕРНЕТ НАШРИ

пятница, 25 июня 2021 г.

                             Бошқарув қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди.


Республикамиз  миқёсида одам савдосига қарши курашиш, ноқонуний миграция ҳавфларини камайтириш, ОИВ инфекцияси профилактикаси, ижтимоий ҳимояга муҳтож мигрантлар, миграция таъсиридаги, қуролли можаролар ҳудудларидан қайтиб келган оила ва болаларга, одам савдосидан жабр кўрган фуқароларга реабилитация ва рентеграцияси ҳамда ҳуқуқий тушунтириш ишларини олиб бориш, меҳнат мигрантларига чет мамлакатлар қонунчилиги ва ҳужжатларни расмийлаштириш ва бўлиш қоидаларига амал қилиш борасида консультациялар бериб бориш йўналишларида етакчи бўлган “Барқарор ҳаёт” халқаро ижтимоий-маърифат марказида  лойиҳалар бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.




Биргина Германия Федерал Ташқи ишлар Вазирлиги, Deutsche Gesellschaft fur Internationale Zusammenarbeit (GIZ) GmbH ва Немис халқ университетлари ассоциациясининг (DVV) Ўзбекистондаги Филиали кўмагида "Барқарор Ҳаёт" халқаро ижтимоий-маърифат маркази томонидан амалга оширилаётган  "Ўзбекистонда давлат ва фуқаролик жамияти билан хамкорликда таълим, ўзаро мулоқот ва заиф гурухларнинг радикаллашишга қарши барқарорлигини ошириш орқали зўравон экстремизмни олдини олишга кўмаклашиш" лойиҳаси асосида ташкил қилинган  курсларда  иш қизғин. Иштирокчилар  касб  сирларини ўрганишмоқда.

Куни кеча ушбу лойиҳа бўйича бошқарув қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди. Унда тегишли ташкилотлар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди. Марказ рахбари О.Ильмурадова лойиҳа доирасида қилинаётган ишлар билан таништирди.  

 Айтиш керакки ўтган давр мобайнида "Ўзбекистонда давлат ва фуқаролик жамияти билан хамкорликда таълим, ўзаро мулоқот ва заиф гурухларнинг радикаллашишга қарши барқарорлигини ошириш орқали зўравон экстремизмни олдини олишга кўмаклашиш" лойиҳаси катта аудиторини эггалаб улгурди.

Мастура Хамраева 

Комментариев нет:

Отправить комментарий

  КИБЕРЖИНОЯТ:алдовдан жазога Кунлик янгиликларни интернет орқали ўқир эканмиз фирибгарларнинг ижтимоий тармоқлар орқали жиноий хатти-ҳарака...