Хотин-қизлар ҳокимлик жамғармаси ва “Аёллар дафтари” ҳақида биласизми?
Бугунги кунда ишсиз ва имконияти чекланган, ёрдамга мухтож хотин-қизларни жамиятда ўз ўрнини топиши учун “Аёллар дафтари” яратилган. Шу асосида уларнинг бандлиги таъминланиши учун қатор имтиёзлар ҳам яратилган. Бу имкониятлар аёллар фойдалана олишмоқдами? “Аёллар дафтари” асосида ҳокимлик жамғармасидан хотин-қизларга берилаётган кўмак ҳақида маълумотларни аҳоли биладими? Ушбу саволларга қизиқиб тахминлар билан маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш шаҳар бўлимига йўл олдим. Мени қизиқтирган саволларнинг барчасига шу ерда жавоб олдим.
“Аёллар дафтари” асосида
Хотин-қизлар ҳокимлик жамғармасидан кўмак олаётган аёллар ҳақида Маҳалла ва
оилани қўллаб-қувватлаш шаҳар бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари Меҳринисо Кенжаева қуйидаги маълумотларни
айтиб ўтди.
Касб-хунарга ўқиш истагини билдирган 414 нафар касбга ўқитилди. Кредит олиб ўз тадбиркорлигини бошлаш истагида бўлган 869 нафар аёллардан 584 нафарига тижорат банклари томонидан 14 млрд 574 млн сўм миқдорда кредит ажратиб берилди. Жорий йилнинг июл ойига қадар (173 нафар) 78 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган 1-гуруҳ ва 2-гуруҳ ногиронлари, 95 нафар қарамоғида 1 ёки 2 нафар ногирон фарзандлари мавжуд аёллардан ташқари “Аёллар дафтари”га киритилган 3466 нафар хотин-қизларга моддий-маънавий кўмак бериш орқали “Аёллар дафтари”дан чиқарилади.
Ушбу статистикага назар ташлаб олиб борилаётган кенг
ишлар самараси нега халиям халққа етиб бормаётгани мени қизиқтирди. Шу холатда ёрдам олган хотин-қизлар
фаолиятини кўриш учун бир қатор манзилларга йўл олдим.
Шаҳарнинг бошқа бир қисмида яъни “Боғишамол” маҳалласида яшовчи Хайринисо Назарова ҳам қандолатчилик цехини айни кўмак асосида очган. Турли хилдаги ширинликларни тайёрлаб, сотмоқда.
Ўз ҳунарини ўргатиш учун шогирдлар ҳам олган. Нияти даромад асосида ишини кенгайтириш ва иш кўлами ҳамда ўзи каби хотин-қизларни иш билан таъминлаш. Кунлик буюртма хажми эса кундан кунга ортмоқда. Хайринисо опа тайёрлаган сифат жиҳатидан аъло даражадаги пишириқлар аҳолига бугунги кунда манзур келмоқда.
Тикувчилик касбини эгаллаган ва бугунги кунда иш қидириб юрган хотин-қизлар ҳам “Аёллар дафтари”да йўқ эмас. Уларни иш билан таъминлаш мақсадида “Amudar textile” МЧЖ корхонасига йўналтирилган. Жойларда ўтказилган сухбатларда иш излаб юрган аёллар мурожаати ижобий хал қилинди. Улар каби бугунги кунда 200 нафар хотин-қизлар айни шу корхонада мехнат қилмоқда ва даромад олмоқда.
Мастура Хамраева

Комментариев нет:
Отправить комментарий