9 ёшли Санжар бахшилар синфида улғаётган истеъдодлардан
Шеробод
туманидаги 8-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида ташкил этилган бахшичилик
мактаби ўзининг бағрида иқтидорлиларни улғайтираётган маскан
саналади.
Ушбу мактабнинг бахшичилик синфига назар
ташласангиз синфда ёш иқтидорлар Ўзбекистон халқ бахшиси Шодмон бахши
Хўжамбердиевдан бу йўналиш сир-асрорларини ўрганишмоқда. Бизни эътиборимизни
жажжи қўллари билан дўмбира тутган 9 ёшли Санжар Эшбоев тортди. Ёш бўлишига
қармай бийрон тилида халқ термаларини куйлашни ўрганган. Устозлари кўмаги билан
халқ достонларини ҳам ўрганиб, халқ севган бахши бўлиш ниятида.

Комментариев нет:
Отправить комментарий