СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ AYOLLARINING ИНТЕРНЕТ НАШРИ

среда, 29 мая 2019 г.

Ақлли тадбиркордан “Ақлли бекат”лар...
Замонавий қурилиш материаллари асосида қад ростлаган, кондиционер, жамоат транспорти ҳаракат жадвалининг таблоси, “Фуқаро – тезкор ёрдам хизмати” фавқулодда алоқа ахборот панели, атроф-муҳит мониторинги сенсори, бепул Wi-fi,  интернет тармоғи, видео назорати ҳамда USB электр тармоғи нуқталари, банк тўлов терминали ўрнатилган АҚЛЛИ БЕКАТлар.

Бугун уни Термиз шаҳрининг турли жойларида кўришингиз мумкин. Рухта ва замонавий ўйланган режа асосида бунёд этган тадбиркор ўз ишининг устаси эканлиги кўриниб турибди. Аҳир ақлли тадбиркор ғояси билан “Ақлли бекат”лар бугун бизнинг шаҳримизда....
У ким экан дерсиза... бу  ёш тадбиркор Олим Сафаровдир. Кредит асосида иш бошлаган тадбиркор  ғоясига асосан бекатларнинг 30 фоиз қисми савдо-сотиқ ва маиший хизмат кўрсатиш шаҳобчалари учун мўлжалланганлиги билан  эътиборни тортади. Сабаби бунинг ортида кўплаб ўзи каби ёшларни иш билан ҳам таъминлашга улгурди. Мана сизга замонамизнинг ақлли тадбиркоридан келажаги бор ғоялар.... Шундай тадбиркорларимиз сафи янада ортса вилоятимиз янада чирой очиб, юксалиб борайверади...


Комментариев нет:

Отправить комментарий

  КИБЕРЖИНОЯТ:алдовдан жазога Кунлик янгиликларни интернет орқали ўқир эканмиз фирибгарларнинг ижтимоий тармоқлар орқали жиноий хатти-ҳарака...