UzWaterAware: чекка ҳудудларни эгаллаган лойиҳа
UzWaterAwareлойиҳаси Европа Иттифоқининг молиявий кўмаги остида 2016 йилдан бери амалга оширилмоқда. “Ўзбекистоннинг қишлоқ жойларида сувни барқарор бошқариш" дастурининг бир қисмиди сифатида Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, ННТ, ОАВ билан ҳамкорликда аҳоли билан кенг кўламли ишларни амалга оширишга эришган лойиҳалардан бирига айланди.
Мамлакатимизда ва жаҳонда коронавирус инфекциясининг тарқалиши билан боғлиқ ҳолатни инобатга олган ҳолда лойиҳада Covid-19 профилактикаси мавзусига алоҳида эътибор қаратилди. Шу асосида Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида карантин меъёрларига амал қилган ҳолда UzWaterAware лойиҳасининг сув ва сув тежовчи технологиялар мавзусига бағишланган эко-дарслари ўтказилди.
Болалар ва ўқитувчилар учун эко-дарслар ҳамда
эко-учрашувлар мазкур ҳудудларда “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ва Ўзбекистон
Экологик ҳаракати билан ҳамкорликда иштирокчиларга ҳимоя ниқоби ва атисептик воситалари, сув ва қўлларни ювиш орқали гигиена
қоидаларига амал қилиш шароитлари мавжуд бўлмаган ҳолатларда коронавирус
инфекциясидан ҳимояланиш чораларига болалар ва катталарнинг эътиборини қаратадиган
махсус қайдномаларни тақдим этди.
Тадбирлар доирасида Термиз шаҳри, Ангор ва Жарқўрғон
туманларидаги мактабларда “Қурғоқчил ҳудудларда СOVID-19 профилактикаси
мавзусида” эко-дарс ташкиллаштирилди. Унда ўқувчиларга роликлар намойиш этилди,
санитайзерлар, ниқоблар ва болалар ҳамда катталар учун тайёрланган ахборот буклетларининг
топширилди. Шунингдек, Экологик ҳаракатнинг Сурхондарё ви лоятидаги ҳудудий
бўлинмаси ва вилоят Хотин-қизлар қўмитасининг вакиллари билан, “Ободонлаштириш” бошқармаси вакиллари ҳамда
“Юксалиш” умуммиллий ҳаракатининг вилоятдаги ҳудудий бўлинмаси кўнгиллилари ва
ходимлари, ёшлар ташкилотлари билан учрашувлар ҳам бўлиб ўтди.
Мастура Ашуровна



Комментариев нет:
Отправить комментарий