“Нуронийлар
чойхонаси” биноси қурилишига Термиз шаҳрида тамал тоши қўйилди
Кексаларга ҳурмат-эҳтиром,
меҳр-оқибат кўрсатиш маънавий ҳаётимизнинг ажралмас қисми, халқимизга хос юксак
фазилатдир. Уларни ижтимоий муҳофаза қилиш, моддий ва маънавий
қўллаб-қувватлаш, турмуш даражасини ошириш давлат сиёсатида устувор
йўналишлардан бири сифатида белгиланиши ҳам шундан.
Термиз шаҳрининг “Маърифат” маҳалласи, Истиқлол
кўчаси ёқасида замонавий “Нуронийлар чойхонаси” биноси қурилишига тамал
тоши қўйилиши муносабати билан ташкил этилган тадбирда Сурхондарё вилояти
ҳокими Тўра Боболов, нуронийлар, шаҳар ҳокимлиги ва қурилиш корхонаси вакиллари
иштирок этди.
– Бой ҳаётий тажрибангиз, панду насиҳатларингиз билан юртимизда хотиржамлик ва осойишта муҳитни таъминлаш, оилалардаги муносабатларни мустаҳкамлашга катта ҳисса қўшиб келмоқдасиз, – деди Тўра Боболов нуронийлар билан суҳбатда. – Шаҳримизда янги қуриладиган ушбу чойхона биноси Мустақиллик байрами арафасида сизларга катта туҳфа бўлади. Бу ерда кексаликнинг гаштини суриб, бир пиёла чой устида гурунг қилиш, фикр алмашишга нима етсин.
Дарҳақиқат, вилоятда кекса авлод вакилларининг ҳаёт даражаси ва сифатини яхшилаш борасида олиб борилаётган ишларнинг узвий давоми ўлароқ барпо этилаётган ушбу чойхонада нуронийларнинг мароқли ҳордиқ чиқариши, вақтини мазмунли ўтказиши учун барча шароитлар яратилади. Сартарошхона,
дорихона, пайнет, аралаш моллар ва гўшт дўконлари фаолияти йўлга қўйилади



Комментариев нет:
Отправить комментарий