МЕДИА ВА АХБОРОТ САВОДХОНЛИК
Бугунги ривожланган даврда барча соҳалар сингари ОАВ соҳасида ҳам туб бурилишлар содир бўлди. Интернет, босма ахборот воситалари –газета ва журналлар, ТВ ва радиони ортда қолдириб, медиа маконни ўргимчак тўридек эгаллаб олди. Энди маълумот олиш ва узатиш учун газета, журнал ўқиш, радио эшиттиш, ва телевидиния қаршисида ўтириш шарт эмас.
Глобаллашув жараёнлари жуда кўплаб ўзгаришлар қатори
мутлақо янги
жаҳон
ахборот тартибини вужудга келтирди. Бу тартиб катта-кичик давлатларда деярли
барча соҳани,
жумладан ахборот ва ОАВ соҳасини тубдан ислоҳ этишни тақозо қилди;
Янги жаҳон
ахборот тартиби шароитида дунёдаги барча мамлакатлар учун умумий бўлган
хусусиятлар шаклланди, бу ҳол халқаро алоқаларни
йўлга қўйиш,
ўзаро тажриба алмашишни осонлаштирди;
Жаҳон
медиамаконида асосан икки хил тенденция кузатилди:
биринчиси – деярли барча давлатлар ўхшаш ислоҳотлар
жараёнларини бошдан кечирдилар,
иккинчиси – айни вақтда ҳар бир давлат ўзига хос
ва ўзига мос йўлдан борди. Хусусан, ёш мустақил
давлатлар мазкур икки йўл орасида мувозанатни сақлаш, уйғунликни
таъминлашга ҳаракат қилдилар.
Ушбу ҳолат ҳам
давлатларнинг халқаро
имижини ошириш ва мустаҳкамлашда алоҳида аҳамият
касб этди;
Бу халқаро медиамаконда ахборотнинг монополлашувига йўл очмоқда, айрим ҳолларда эса қудратли давлатларнинг эндигина ривожланаётган, эндигина мустақиллик йўлини танлаган ёш давлатлар манфаатлари билан ҳисоблашмаган ҳолда иш тутишларида ўз аксини топмоқда;
МАҚОЛАЛАР "МЕДИАМАКОН ВА ШАХС" ГРАНТ ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА ЧОП ҚИЛИНМОҚДА
Комментариев нет:
Отправить комментарий