СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ AYOLLARINING ИНТЕРНЕТ НАШРИ

пятница, 17 июня 2022 г.

 

ЛОЙИҲА ҚАМРОВИ КЕНГАЙМОҚДА




Сурхондарё вилоятида ёш журналист Мастура Хамраева томонидан амалга оширилаётган   “Медиамаконга медиасаводхонлик билан кирамиз”  лойиҳаси турли соҳаларни қамраб олмоқда. Лойиҳа доирасида навбатдаги тренинг иштирокчилари чет элга кетувчи мигрантлар бўлишди.


Улар учун Термиз шаҳридаги “Барқарор ҳаёт” халқаро ижтилмий-маърифат маркази фаоллар залида тренинг ташкил қилинди.  Вилоятдаги 25 нафар юрдошларимизни қамраб олган тренингда Мастура Хамраева медиасаводхонлик нега керак?, ахборотни нотўғри тарқатиш ва унинг қонуний жавобгарлиги, этика меъёрлари, улар нега керак, факт, фактоид ва фейклар:келиб чиқиши ва ҳозирги кўринишлари, ижтимоий тармоқлар ва жамиятдаги муаммолар, ижтимоий муаммоларни ёритишда фейк хабарларнинг тарқалиши, фактларни текшириш: тақиқланган  телеграм каналлари ва манбалар  мавзуларида тақдимот қилди. 






Мавзуни мустахкамлаш учун амалий машғулотда гуруҳларга бўлинган холда иштирокчилар ўз фикрларини баён этди. Бир кунлик тренинглар давомида ахборот тўлқини ва инсонга маълумотлар ҳар доим ҳам ҳақиқат холатида етиб кела олмаслигини акс этган  ўзим  ўйлаб топган “Ахборот занжири”  интеректив ўйин орқали билиб олишди.

 

Комментариев нет:

Отправить комментарий

  КИБЕРЖИНОЯТ:алдовдан жазога Кунлик янгиликларни интернет орқали ўқир эканмиз фирибгарларнинг ижтимоий тармоқлар орқали жиноий хатти-ҳарака...