СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ AYOLLARINING ИНТЕРНЕТ НАШРИ

среда, 31 июля 2019 г.

300 нафар хотин-қизлар ишли бўлишди
 Сурхондарё вилоятида аҳолининг бандлигини таъминлаш йўлида янгидан янги корхоналар иш бошламоқда.
Тадбиркорлар фаолияти йўлга қўйилмоқда. Куни кеча шундай яна бир хайрли ишга қўл урилди. Музработ туманида  янги “Музработ-Барака чеварлари” МЧЖ ўз иш фаолиятини бошлади.  Бу билан 300 нафар хотин-қизлар бандлиги таъминланди.
“Ўзпахтасаноат” аксиядорлик жамияти ташаббуси ташкил этилган бу корхонада икки сменада иш олиб борилади. Келажакда бу каби иш ўринларини вилоятимизнинг барча туманларида ташкил этиш режалаштирилган бўлиб, айни дамда қурилиш ишлари олиб борилмоқда.“Ўзпахтасаноат” аксиядорлик жамиятининг вилоятдаги вакили маълумотларига кўра йил сўнгига қадар 4200 нафар хотин-қизлар ишли бўлишади.
Бугунги кунда “Музработ-Барака чеварлари” МЧЖ да Соатмурод ака Рустамов бошчилигида туман эҳтиёжидан келиб чиққан холда махсулотлар тайёрланиб, халққа тақдим этиб келинмоқда.

Комментариев нет:

Отправить комментарий

  КИБЕРЖИНОЯТ:алдовдан жазога Кунлик янгиликларни интернет орқали ўқир эканмиз фирибгарларнинг ижтимоий тармоқлар орқали жиноий хатти-ҳарака...