Имтиҳонлар яқин тайёргарлик қай даражада?
Ҳадемай, олий ўқув юртларига абитуриентлардан ҳужжатлар қабул
қилиш муддати ҳам тугаб, тест имтиҳонлари бошланади. Мазкур жараёнга тест
синовлари бўлиб ўтадиган жойларда жиддий тайёргарлик кўрилмоқда. Шу мақсадда Термиздаги
“Алпомиш” кураш мажмуасида бир вақтнинг ўзида 1 та бинода 900 ўринли, ТерДУ
спорт мажмуаси биносида 360 ўринли, “Сурхон” спорт мажмуасининг 2 та биносида
1020 ўринли, Термиз олимпия захиралари мактаб-интернатининг 3 та биносида 840 ўринли
ва вилоят ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатининг 2 та биносида 390 ўринли, жами 3510 та жойга
мўлжалланган 9 та бино вилоятдаги барча абитуриентлар учун олий таълим
муассасаларига кириш имтиҳонларини ўтказишга тайёрланмоқда.
Тест синовлари биринчи
сменада эрталаб соат 8:00 дан, иккинчи сменада 15:00 дан бошланади. Энг
асосийси, тест синовлари ўтадиган 117 та гуруҳда 9 та айланувчи, 170 та
кузатувчи замонавий видео-камералар ўрнатилади. Ахборот технологиялари ва
коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги эса тест синовларини онлайн тарзда
мунтазам назорат қилиб боради ва видео ёзувларни имтиҳон ўтказилган куннинг
эртасига Давлат тест марказига топширади. Ота-оналар биноларда ўрнатиладиган
мониторлар орқали фарзандларининг ҳар бир хатти-ҳаракатини, тест жараёнлари қандай
ўтаётганлигини онлайн орқали кузатиб бориш имконига эга бўлади.
Мазкур бинолар икки
сменада ҳар куни 7000 дан ортиқ, 18 кун давомида эса 120000 дан ортиқ
абитуриентнинг тест синовида иштирок этиш имкониятини таъминлайди. Хусусан,
2019-2020 ўқув йили қабули учун Термиз давлат университетига 44 та таълим йўналиши
бўйича 2195 та, Тошкент давлат техника университети Термиз филиалида 10 та
таълим йўналиши бўйича 470 та, Тошкент
давлат педагогика университети Термиз филиалида 6 та таълим йўналиши бўйича
учун 540 та, Тошкент давлат аграр
университети Термиз филиалида 17 та таълим йўналиши бўйича 450 та, Тошкент
тиббиёт академияси Термиз филиалида 2 та таълим йўналиши бўйича 350 та,
ТерДУнинг Денов филиали бўйича 8 та таълим йўналиши учун 310 та ўрин ажратилган.
Тест синовларини очиқ ва
ошкора, шаффофлик тамойили асосида ўтказиш ташкилий жараёнларга ҳам боҚлиқ. Шу
боис, тегишли ташкилотлар ва мутасадди идоралар томонидан ташкилий ишларнинг ўз
вақтида амалга оширилиши бу борадаги энг муҳим босқичдир.
Тест синовини ўтказишда
абитуриентлар учун барча шарт-шароитлар яратиш мақсадида барча биноларда ҳар
бир сменада етарли миқдордаги ичимлик суви ва ручкалар бўлишичи ёритиш, совитиш
ва вентиляция тизимини тўлиқ ишлашининг таъминлашини, тест синовлари ўтказиладиган
кунларда электр энергия таъминотининг узлуксизлигини ва автоном энергия
таъминотининг ташкил этилишини, тиббиёт хоналарини ташкил этиш ва тиббиёт
ходимлари билан таъминланишини вилоят ҳокимлиги ўз зиммасига олган.
Шунингдек, вилоят ички
ишлар бошқармаси томонидан жумладан, биноларни кинология хизматидан фойдаланиб
текшириш, тест кунлари уларни назоратдан
ўтказиш, тест синовлари ўтказилиши белгиланган биноларнинг кириш қисмига жами
15 та металлодетектор ўрнатилишини таъминлаш, абитуриентларнинг ўз вақтида тест
ўтказиладиган биноларга киритилишини таъминлаш, вилоят давлат автомобиль
назорати бошқармаси тест синовлари ўтказиладиган худуд атрофидаги йўлларда йўл ҳаракати
хавфсизлигини таъминланишини назорат қилиш каби вазифаларни беками кўст
бажариши белгиланган.
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасига эса тест
синовлари ўтказиладиган 9 та бинонинг ҳар
бирида тиббиёт хоналари ташкил этиш ва жиҳозлаш, шунингдек 5 та тиббий
ёрдам машинасини шифокорлари билан таъминлаш вазифалари топширилган.
Ёқубжон КАРИМОВ,
Давлат тест маркази
Сурхондарё вилоят бошқармаси
бошлиғи

Комментариев нет:
Отправить комментарий