СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ AYOLLARINING ИНТЕРНЕТ НАШРИ

понедельник, 22 июля 2019 г.

Бунақаси ҳали  бўлмаган...






Ижод. Унинг сехрли оламига ошно бўлган қалб, оташин ижод маҳсулини дунёга келтира олади. Айниқса у болалик онларига ҳамроҳ бўлса, ўзининг беғубор жилосини борлиққа тарата олади. Ана шундай ижод оламига кириб келаётган ёшларимизга имкон бериш, уларни қўллаб-қувватлашда вилоят ҳокимлиги ва ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими бирдам. Ташкилотчилар томонидан илк бора вилоятимиз ижодкорлари учун анжуман ташкил этилиши эса, уларни янада қувонтирди.














Сурхондарё ёш ижодкорларининг биринчи анжумани. Ха  ижодкорларни жамлаган биринчи катта анжуманга худди шундай деб ном берилди. Иқтидори ва ижоди билан тенгдошларидан ажралиб турадиган 40 нафар ёшларни Шеробод туманидаги “Бешбулоқ-Сурхон-Шеробод” соғломлаштириш оромгоҳида Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ва Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими бирлаштирди.

Болалар нигоҳидаги қувонч ва устозлардан сабоқ олиш илинжи уларнинг кўзидан маълум. Дарё мисол ижодда тўлиб келаётган жилғаларни устозлар ўз сабоқлари билан ижод бўстонига олиб кирди.

Комментариев нет:

Отправить комментарий

  КИБЕРЖИНОЯТ:алдовдан жазога Кунлик янгиликларни интернет орқали ўқир эканмиз фирибгарларнинг ижтимоий тармоқлар орқали жиноий хатти-ҳарака...