«Темур тузуклари билимдони» вилоят босқичига саралаш бўлиб ўтди
Қоидалар узоқ йиллар давомида пайдо бўлади, борган сари улар такомиллашади. Уларни одамлар қомус, тузук, тура, низом, ясо, шариат, асосий кқонун, конституция ва бошқа сўзлар билан ифодалайдилар.
Бу тартиб-кқоидаларнинг вужудга келиши узоқ тарихий тараққиётнинг махсулидир.
Шундай манбалардан бири “Темур тузуклари”дир. «Темур тузуклари»да давлат тузилишининг асосий бўғинлари, уларнинг вазифалари, вазирлар фаолияти, турли хил ижтимоий гурухлар, табақаларга муносабат, қўшин тузилиши, молия ва солик сиёсати, мулкий муносабатлар хамда шу сингари долзарб масалалар, уларни хал этиш йўллари аниқ равшан ифодаланган. 2018 йил 28 ноябрь куни Қуролли Кучлар академиясида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган таркибдаги йиғилишида Президентимиз Шавкат Мирзиёев ёшларда ҳарбий-ватанпарварлик руҳини шакллантириш масаласига алоҳида эътибор қаратган эди. Айтишимиз мумкинки, “Темур тузуклари” ёш ҳарбий ҳизматчилар учун дастур ул амал вазифасини ўташи шубҳасиз.
Шу мақсадда, ўтказиб келинаётган “Темур тузуклари билимдони” танловининг навбатдаги саралаш босқичи Сурхондарё вилояти божхона бошқармасида бўлиб ўтди. Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ва божхона бошқармасининг Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти ҳамкорлигида тест синовлари асосида ўтказилаган саралашда божхона ходими Расулов Шерзод энг юқори баллни тўплаган ҳолда вилоят босқичи йўлланмасини қўлга киритди.
Бу каби ўтказиб келинаётган танловлар ва мусобақалар ёш ҳарбий химатчиларни янада етук кадрлар бўлиб етишишига хизмат қилади десак муболаға бўлмайди.
Қоидалар узоқ йиллар давомида пайдо бўлади, борган сари улар такомиллашади. Уларни одамлар қомус, тузук, тура, низом, ясо, шариат, асосий кқонун, конституция ва бошқа сўзлар билан ифодалайдилар.
Бу тартиб-кқоидаларнинг вужудга келиши узоқ тарихий тараққиётнинг махсулидир.
Шу мақсадда, ўтказиб келинаётган “Темур тузуклари билимдони” танловининг навбатдаги саралаш босқичи Сурхондарё вилояти божхона бошқармасида бўлиб ўтди. Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ва божхона бошқармасининг Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти ҳамкорлигида тест синовлари асосида ўтказилаган саралашда божхона ходими Расулов Шерзод энг юқори баллни тўплаган ҳолда вилоят босқичи йўлланмасини қўлга киритди.
Бу каби ўтказиб келинаётган танловлар ва мусобақалар ёш ҳарбий химатчиларни янада етук кадрлар бўлиб етишишига хизмат қилади десак муболаға бўлмайди.


Комментариев нет:
Отправить комментарий