Ёш журналистлар нигоҳи: Окс Александриядан
Фаёзтепагача
Вилоят Ахборот ва оммавий
коммуникациялар бошқармаси ва Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят
бўлими ҳамкорликда онлайн ёритувчилар ва блоггерлар учун медиа-тур ташкил этди.
Иштирокчилар даставвал
Музработ туманида жойлашган Окс Александрия архиология ёдгорлигида бўлишди.
Авваллари Кампиртепа деб аталган ёдгорликда архиологлар олиб борган
изланишлардан сўнг бутун дунёнинг айниқса журналистларнинг диққат эътиборини
тортди. Ёш блогерлар ҳам ёдгорликни
кўрар экан тарих билан юзма юз бўлди. Катта таъсуротлар билан Фаёзтепа томон
йўл олишди. Буддавийлик динининг яралиши ва ривожланиш ўчоғи бўлган Фаёзтепа
харобаларини кўздан кечирган блогерлар Қоратепа томон йўл олишди. Бугунги кунда
Япониялик олимларнинг диққат эътиборида бўлган Қоратепа кўп асрлар давомида
мунгли нигоҳи ила ястаниб ётган, сирли мозий сирларини ўзида сақлаб келаётган
будда ғор ибодатхоналари мажмуаси саналади.
Шундан сўнг иштирокчилар Ал-Хаким ат-Термизий мақбарасини зиёрат қилган ҳолда медиа-турни якунлашди. Уларга шунингдек, вилоят Туризмни ривожлантириш бошқармаси
томонидан нашр қилинган “Сурхондарё” номли журнал-албоми тақдим этилди.
Мастура Ҳамроева
Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси
вилоят бўлими
мутахассиси


Комментариев нет:
Отправить комментарий