150
НАФАР ХОТИН-ҚИЗ “БОЙСУН БАРАКА ЧЕВАРЛАРИ”ДА
Бойсун
туманида тикув-трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқаришга мўлжаллаган “Бойсун
барака чеварлари” корхонаси иш бошлади.
Туманда яшовчи хотин-қизлар бандлигини таъминлаш мақсадида ташкил этилган
мажмуада 150 та янги иш ўрни яратилди.
Корхонанинг тақдимот маросими қишлоқ одамлари учун
чинакам байрам тусини олди. Унда Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов, вилоят
ва туман ҳокимлиги, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, нуронийлар,
хотин-қизлар ва ёшлар вакиллари иштирок этди.
Енгил конструкцияли қурилиш материалларидан
фойдаланиб, 1 ой муддатда қуриб битказилган мажмуада кийиниш, ювиниш, дам олиш
ва тиббиёт хоналари, ошхона каби зарур шароитлар муҳайё этилган. Энг муҳими,
корхона Хитой, Туркия ва Японияда ишлаб чиқарилган энг замонавий тикув машинка
ва дастгоҳлари билан жиҳозланган. Мажмуани қуриш ва жиҳозлаш ишларига 1,7
миллиард сўмга яқин маблағ йўналтирилди.
Давлатимиз раҳбарининг 5 та муҳим ташаббуси ижроси,
хусусан, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш мақсадида ташкил этилган мазкур
корхонада келгусида ишчилар сонини 300 нафарга етказиш кўзда тутилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон
ҳудудларида тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва аҳоли
бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида, аввало,
аҳоли зич яшайдиган, меҳнат ресурслари кўп ҳудудлар танлаб олиниб, узоқ қишлоқ
аёлларининг бандлигини таъминлашга эришилмоқда. Мазкур мажмуаларда асосан
трикотаж маҳсулотлари тайёрланиб, хорижга экспорт қилиш назарда тутилган.
Янги корхонанинг очилиш марсимида вилоят ҳокими
Т.Боболов сўзга чиқди.



Комментариев нет:
Отправить комментарий