Теримчиларга
кўмакчи бўлган санъат аҳли
Айни дамда пахта далаларида қизғин ишлар олиб борилмоқда.
Ҳирмонга барака бўлсин деб Сурхондарё вилоят мусиқали драма театри жамоаси ҳам ташаббус билан дала томон йўл олишди. Театрнинг
таниқли актёрлари ва иқтидорли санъаткорлари Шеробод туманида бўлишди.

Бойқишлоқ маҳалласи Таллашқон агрофирма ҳудудидан пахта йиғим теримида қатнашаётган тоғли худудлардан келган ҳашарчилар билан учрашишди, кичик концерт дастури намойиш этишди. Шижоатли жамоа шу билан чекланмай давлат хирмонига ўз улушларини ҳам қўшишди.
Шу куннинг ўзида жамоа "Шайман бобо" фермер хўжалигидаги ҳашарчилар билан ҳам ижодий учрашув ўтказди. Учрашувда спектакллардан монологлар
ва диологлар ижро қилинди.
Ижодий учрашув концерт дастурига уланиб кетди. Ҳашарчиларнинг юзидаги
шодлик, қувонч
ва шукроналик туйғуларини кўрган
жамоа “БИЗ
ўз мақсадимизга
эришдик” дея ҳурсандчилик ила қуёш
ором олгани булут ортига ўтганда, ой йўлларини ёритган бир вақтда Термизга қайтиб
келишди.




Комментариев нет:
Отправить комментарий