Байрамда Термизда бунёдкорликлар авжида
Термиз шахридан жами 24 та тадбиркорларимизга ер майдони ва ўз биносини нодавлат ва давлат-хусусий шерикчилик асосидаги мактабгача таълим муассасаси қуриш учун қарорлар чиқарилиб, давлатимиз томонидан 1% имтиёзли 45 млрд 300 млн. сум микдорида кредитлар ажратилган эди.
Мустакиллигимизнинг 29 йиллиги олдидан Термиз шаҳрида ушбу хайрли ишлар самарасида қатор тадбиркорлар томонидан қурилган янги МТМ лар иш бошламоқда. Эрта тонгдан шаҳар марказида болажонлар учун ана шундай яна бир янги мактабгача таълим маркази иш бошлади.
“Юлдузча Файз” номли НМТТ. Барча замонавий
шароитларга эга бўлган мактабгача таълим ташкилоти 4 млрд сум кредит маблағлари
хисобидан бунёд этилди. Қуввати 260 ўринга мўлжалланган бу масканда 35 та янги
иш ўрни яратилди.
Маълумот учун айтиш керакки, жорий
йил охиригача мана шундай мактабгача таълим ташкилотларининг барчасини
фойдаланишга топширилиши режалаштириб олинган.
Мастура



Комментариев нет:
Отправить комментарий