Карантиндан унумли фойдаланган Зарнигор ёхуд излаган имкон топар
Термиз шаҳри. Замонавий ва гавжум шаҳар ўзгача таровати билан ажралиб туради. Айниқса ёшларини айтмайсизми, шижоатли тиниб тинчимас ниҳоллар турли ғоялари билан доим олдинга қараб илдам қадам ташлайди. Аммо бутун дунёда бўлгани каби каронавирус бизнинг жаннатмакон Ўзбекистонимизни ҳам четлаб ўтмади. Оғир дамларда ҳам ўзини йўқотмай оёққа тураётган ёшларимиз билан эса қанча фахрланмайлик кам.
Мен шаҳарда бўлсада паррандачиликни жону дилидан севадиган бир қизни биламан. Карантинда бўш вақт бўлганида севган машғулотини касбга айлантира олди. Бу қиз Зарнигор Хамраева. Термиз шаҳрининг “Маърифат” маҳалласига йўлингиз тушса икки кўча наридан ўрдак, ғоз, курка ва товуқларнинг овозларини эшитасиз. Шунда бехосдан нахот шаҳарда ҳам кичик ферма бўлсада деб юборасиз.. Аслида ҳам шундайми????
Олтита ўрдак, курка, тўртта ғоз ва бир талай хўроз, товуқларни хали миттигина бўлган кезлари март ойида олган Зарнигор мана қарийиб олти ойки боқиб келади. Улар анча катта бўлиб ҳам қолишган. Ғозлар ит каби уйга бегона инсон яқин йўласа ҳимоя қилишга ошиқади. Жониворлар эрта тонгдан ажиб овозлари билан барчани уйғотишга ошиқиши, уй эгаларининг қўлидан овқат ейишни хуш кўриши инсонни хайратлантиради. Бунга жавобан Зарнигор ҳам уларни озиқлантиришда буғдой доналари, макка бўлакларидан фойдаланади.
Паррандачилик унга бегона эмас. Мана уч йилдирки эрта баҳорда парранда болаларини сотиб олиб, катта бўлгунча парваришлаб шаҳардаги умумий овқатланиш масканларига етказиб бериб, фойда оларди. Бу йил карантин сабаб етказиб бериш тўхтатилган бўлсада кўпроқ паррандаларни парваришламоқда. Келажакда катта парранда заводини бунёд қилиб, юртдошларимиз дастурхонига сифатли махсулотларни етказиб бериш ниятида. Зеро бугунги кунда хотин –қизларимизга давлатимизда кенг имкониятлар яратилган. Улар учун имтиёзли кредитлар ҳам берилмоқда. Бундан унумли фойдаланган холда қахрамонимиз паррандаларидан ортиб вақт топганда бизнес режа тузишни ўрганди. Ўз режаларини пишиқ қилиб кредит олган холда, ишини кенгайтириш борасида олдинга қадам ташламоқда.
Асли касби инглиз тилидан репититор бўлган Зарнигор карантин вақтида ўқувчиларга дарс ўта олмаётганидан, ишлай олмаганидан афсусланмади. Аксинча уйда бекорчиликда вақт ўтказмаяпти. Қизиқишини касбига айлантириб уйда фойдали машғулот билан шуғулланмоқда. Ҳатто имкон қадар олган фойдаси орқали кам таъминланган оилаларга ҳам кўмак бермоқда.
Зарнигор каби карантиндан унумли фойдаланаётган ёшлар юртимиз равнақи
учун муносиб ҳисса қўша оладиган тадбиркор бўлиб етишади. Зеро уйда мухтожман
деб ўтириш эмас бор имкониятдан фойдаланиш ва келажагини ярата билмоқ лозим. Аслида ҳақиқий Ўзбек фарзанди ҳам шундай бўлиш керакда.
Мастура Хамраева





Комментариев нет:
Отправить комментарий