Хурликка йўғрилган мустақиллик байрамимиз яқин
Халқимизнинг азалий орзуси бўлган Мустақиллик юртимиз тарихида унутилмас сана сифатида муҳрланмоқда. Ушбу айём нафаси кезиб юрган шу дамларда истиқлол сўзининг нақадар муқаддаслиги, юракка яқинлигини янаям чуқурроқ ҳис этамиз. Улуғ айём бугунги пандемия даврига тўғри келганлигига қарамасдан давлат мустақиллиги тантаналари шукуҳини юртимиз бўйлаб тараннум этиш мақсадида турли лойиҳалар асосида онлайн байрам тадбирлари, учрашувлар ташкил этиб келинмоқда.
Шундай тадбирларнинг бири Республика Маънавият ва маърифат маркази, “Маърифат” тарғиботчилар жамияти ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 29 йиллиги муносабати билан “Сен — қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида Самарқанд, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари фаоллари ва жамоатчилик вакиллари билан таниқли олимлар, шоир-ёзувчилар, санъаткорлар ҳамда бошқа соҳа намояндалари иштирокида ўтказилди.
Мазкур байрам тадбирида вилоят Маънавият ва маърифат бўлими ҳамда бир қатор ҳамкор ташкилотлар томонидан воҳамизга хос бўлган турли саҳна кўринишлари, бадиий чиқишлар ва байрам табрикларидан иборат маданий дастурлар тақдим этилди.



Комментариев нет:
Отправить комментарий