Кунлик янгиликларни интернет орқали ўқир эканмиз фирибгарларнинг ижтимоий тармоқлар орқали жиноий хатти-ҳаракатлари ва турли ёлғон хабарлар билан фуқароларни алдаб чув тушириш ҳолатлари кўпайиб бораётганлигини кўрамиз. Олдинги мақолаларда айнан кибер хужумга учраётган инсонлар ҳақида кенг ёритган бўлсак, эндиликда онлайн жиноятлар оқибати ҳақида тўхталмоқчимиз.
СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ AYOLLARINING ИНТЕРНЕТ НАШРИ
среда, 31 мая 2023 г.
пятница, 26 мая 2023 г.
Plastik kartadan firibgarlik yo‘li bilan pul o‘marish. Bugun bu usul mo’maygina mablag’ topishning samarali usuliga aylangan va ommalashib ham ulgurgan. Kun ora shunday xabarlarga ko’zimiz tushadiyu ammo bu bizning boshimizdan o’tmaydi deb o’ylaymiz. Yoki bo’lmasa xabardormiz bunday xolat menda uchramaydi deya ishonamiz o’zimizga. Ammo shunday xolatlar bo’ladiki siz duch kelganda qanday ularning tuzog’iga ilinib qolganingizni bilmaysiz. Ulardan biri Dildoradir..
четверг, 25 мая 2023 г.
Atrofimizga nazar tashlasak kun ora telegram orqali “Tabriklaymiz, siz pul mukofoti yutib oldingiz. Uni quyidagi havola orqali qo‘lga kiritishingiz mumkin” yoki bo’lmasa menga ovoz bering 1 raqamdaman degan xabarlar keladi. Bu xabarlar ishongan va tanigan insonlardan kelganda biz ikkilanmay unga ishonamiz. Vaholanki ko’r ko’rona ishonish nechog’liq to’g’ri deb o’ylaysiz? Aynan shunday xolatni boshdan kechirgan hamkasbimiz fikrlari telegram orqali kelayotgan xabarlarning barchasi ham rost bo’la olmasligini isbotlaydi.
вторник, 13 декабря 2022 г.
Сурхондарёда 2022-йилнинг 11 ойида 50 мингга яқин ер участкалари ва кўчмас мулкларга кадастр паспорти тайёрлаб берилди
2022
йилнинг 11ойи давомида Давлат кадастрлари палатаси Сурхондарё вилоят бошқармаси
ва туман, шаҳар филиаллари томонидан 49 543 та, шундан 43 942та жисмоний шахсларга тегишли ва 5 601
та юридик шахсларга тегишли бўлган ер
участкалари ва кўчмас мулкларига кадастр паспорти тайёрлаб берилган
Бу ҳақда Давлат кадастрлари палатаси Сурхондарё вилояти бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Бехруз Сафаров маълум қилди.
пятница, 21 октября 2022 г.
Лойиҳа Сурхондарёликларни қамраб олмоқда
“Медиамаконга медиасаводхонлик билан кирамиз” лойиҳаси асосида Ўзбекистон Журналистлари уюшмаси Сурхондарё вилоят бўлими мутахассиси, медиатренер Мастура Хамроева томонидан Термиз туманидаги Архитектура ва қурилиш техникумида жойлашган Ташқи миграция агентлиги вилоят филиалига қарашли "Қурилиш соҳасида малакали мутахас-сисларни тайёрлаш маркази"да тренинг ташкил қилинди.
суббота, 8 октября 2022 г.
пятница, 17 июня 2022 г.
вторник, 5 апреля 2022 г.
МЕДИА ВА АХБОРОТ САВОДХОНЛИК
Бугунги ривожланган даврда барча соҳалар сингари ОАВ соҳасида ҳам туб бурилишлар содир бўлди. Интернет, босма ахборот воситалари –газета ва журналлар, ТВ ва радиони ортда қолдириб, медиа маконни ўргимчак тўридек эгаллаб олди. Энди маълумот олиш ва узатиш учун газета, журнал ўқиш, радио эшиттиш, ва телевидиния қаршисида ўтириш шарт эмас.
четверг, 27 января 2022 г.
Ички туризм имкониятларини кенгайтириш йўлида
Термизийлар юрти ва Зараутсой мўжизалари маскани, Буддавийлик дини замини бўлган Сурхондарё ўзининг хали кашф қилинмаган тарихи, обидалари, гўзал ва бетакрор табиат манзаралари, шифобахш сувлари-ю, сўлим гўшалари билан дунё аҳлини ўзига ром этиб, хорижлик сайёҳларга ўз бағрини очмоқда. Юртимизда бундай улкан ўзгаришлар натижасида турли ҳудудлардан келаётган меҳмонлар учун туризмни ривожлантириш, маҳаллий ва хорижий сайёҳларга қулайликларни янада кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
суббота, 11 сентября 2021 г.
Марказдан миннатдор Мадина
“Барқарор ҳаёт” халқаро ижтимоий-маърифат маркази томонидан амалга оширилаётган "Ўзбекистонда давлат ва фуқаролик жамияти билан ҳамкорликда таълим, ўзаро мулоқот ва заиф гурухларнинг радикаллашишга қарши барқарорлигини ошириш орқали зўравон экстремизмни олдини олишга кўмаклашиш" лойиҳаси бугунги кунга келиб касб ўрганиш истигидаги йигит-қизларни чинакамига ҳунарли қила олмоқда. Ушбу курслар орқали ёшлар иш бошлаб, оиласига даромад келтирмоқда.
пятница, 27 августа 2021 г.
Шўрчида лойиҳа доирасида 2 кунлик тренинг ташкиллаштирилди
Зўравон экстремизмини олдини олишда ҳамкор ташкилотларнинг салохиятини ошириш, ҳамкор ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик механизмларини ишлаб чиқиш мақсадида "Барқарор Ҳаёт" халқаро ижтимоий - маърифат маркази томонидан "Ўзбекистонда давлат ва фуқаролик жамияти билан хамкорликда таълим, ўзаро мулоқот ва заиф гурухларнинг радикаллашишга қарши барқарорлигини ошириш орқали зўравон экстремизмни олдини олишга кўмаклашиш" лойиҳаси доирасида “Аҳоли заиф гуруҳларининг радикаллашишга қарши барқарорлигини ошириш, ахборот алмашинуви ва бағрикенгликни тарғиб қилиш ва ижтимоий ҳамкорликни ривожлантириш” мавзусида доирасида Шўрчи туманида 2 кунлик ўқув семинар-тренинг ташкил қилинди.
суббота, 31 июля 2021 г.
Меҳнат ортидан келажагини яратаётганлар
Ангор туманидаги 1-сонли касб-ҳунар мактаби. Бугун ушбу масканда тикувчилик, гиламчилик, хамширалик иши каби 13 йўналиш бўйича ўқувчилар қабул қилинади ва касб сирларини ўрганишмоқда. Уюшмаган ёшлар шу йўл ўрқали мехнат қилиш учун кўникмаларга эга бўлмоқда. Ҳар бир гурухларда 15-18 нафардан тингловчилар ҳам назарий ҳам амалий машғулотларда тобланмоқда. 529 нафар тумандаги фуқаролар ушбу мактабга жалб қилинган. Улар орасида Ойдина Қурбонова ҳам бор.
пятница, 30 июля 2021 г.
Кўргазмадан маҳорат дарсларида тажриба ортирган қизлар
Хунарсиз ва дипломсиз айниқса қиз бола бўлган инсон борки келажагидан хавотирланади. Қай холат билан ишга кира олмас, келажагимни қандай яратсам экан дея ташвишланади. Айниқса бизнинг жамиятда аёлларнинг ишлаши борасида қарама қарши фикрлар доим бўлган. Қўллаб-қувватланса қийналиб бўлсада ўз йўлини топиши мумкин. Аммо оиласида ишласга имкон бермаса бу вазиятда аёлларга қийин бўлиши табиий. Шундай вазиятларда ҳам ўзига ишонч ила келажаги учун курашишда эса доим ўзгача мотивацияга уларга доим зарурдир. Аёлларимизнинг жамиятда ўз ўрнини топишлари учун Термиз шаҳрида навбатдаги махорат дарси ташкил қилинди. Унга 15 нафардан ортиқ ишлаш истагида бўлган аммо бу борада илк қадамни нимадан бошлашни билмаётган хотин-қизлар жалб қилинди.
четверг, 29 июля 2021 г.
ШЕРОБОД: Аёлларнинг иш билан таъминаланиши
Шеробод туманида ижтимоий ҳимояга мухтож 3555 та оилалар рўйхатга олинган. Бугунги кунда улардан 3251 та оилаларга кўмак берилган. Шу билан бирга “Аёллар дафтари”га 3401 нафар аёллар киритилган. Шундан, 1260 нафарига ёрдам кўрсатилган, 338 нафари 39 фоизга бандлиги таъминланди. 272 нафарига моддий ёрдам кўрсатилди, 282 нафарига тиббий ёрдам, 14 нафарига ҳуқуқий, 1 нафарига психологик ёрдамлар кўрсатилди.
понедельник, 26 июля 2021 г.
Касаначиликдан кичик тадбиркорликка
Термиз шаҳрида “Аёллар дафтари”га 3 минг 639 нафар хотин-қизлар 9 тоифа бўйича киритилган. Шу кунга қадар 3639 нафар хотин-қизларга ёрдам кўрсатилди. Боқувчисини йўқотган эҳтиёжманд 305 нафар хотин-қизларга 224 млн 175 минг сўм бир марталик моддий ёрдам берилди. Ижтимоий ёрдамга муҳтож 1-2 гуруҳ ногиронлиги бўлган аёлларнинг 78 нафарига 57 млн 575 минг сўм бир марталик моддий ёрдам берилди. Уй-жойини таъмирлашга муҳтож I гуруҳ ногиронлиги бўлган аёллар 24 нафари уй-жойи таъмирлашга кўмаклашилди.
воскресенье, 25 июля 2021 г.
Кичик қишлоқ тадбиркор хунармандининг катта ютуқлари
Гиламчилик. Асрлар оша бизгача етиб келган миллий хунармандчилигимизнинг ажралмас қисмидир. Ана шу анъанани давом эттириб олиб бораётган ва шогирдларни етиштираётган мехнаткаш аёл борки унинг тўқиган гиламларини хатто чет давлатдан ҳам келиб олиб кетишади. Шохида Хасанова. Шерободлик хунарманд опа мана нечи йилдирки шу касб ортидан мехнат қилади. Икки нафар фарзанднинг мехрибон онаси, уч нафар набиранинг бувиси бўлган Шохида опа эрта тонгда уйғониб дастлаб томорқасидаги полиз экинлари билан сухбат қуради. Юмушлардан сўнг ўзига зос ижод хонасида опа табиий қўй жунидан гилам тўқийди. Шохида опа тўқийдиган патли гиламлар бутун вилоят бўйлаб машхур. Гиламларнинг ўзгачалиги шундаки унда Сурхон элининг миллий анъаналари акс этган барча жиҳатлар ўз аксини топган.
суббота, 24 июля 2021 г.
Жамиятда ўз ўрнини топиб бораётган аёлларнинг фаолиятини бошлаш учун бугунги кунда яратилган имкониятлар талайгина. Бу имкониятдан кимдур фойдаланаяти, кимдур эса йўқ. Айниқса “Аёллар дафтари”нинг жорий қилиниши эса улар учун катта имконият эшигини очди. Ундан оқилона фойдалана олганлар эса бугун ўз фаолиятини йўлга қўйиб улгурган. Ангор туманининг 1-сектор ҳудудига қарашли “Қорасув” маҳалласида яшовчи Дурдона Давлатниёзова ҳам “Ёшлар дафтари”га киритилган. Унинг мурожаати асосида имтиёзли кредит ажратилди. Дурдона ажратилган кредитга қандолат маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун замонавий технология ва ускуналарни харид қилди.
пятница, 23 июля 2021 г.
Хотин-қизлар ҳокимлик жамғармаси ва “Аёллар дафтари” ҳақида биласизми?
Бугунги кунда ишсиз ва имконияти чекланган, ёрдамга мухтож хотин-қизларни жамиятда ўз ўрнини топиши учун “Аёллар дафтари” яратилган. Шу асосида уларнинг бандлиги таъминланиши учун қатор имтиёзлар ҳам яратилган. Бу имкониятлар аёллар фойдалана олишмоқдами? “Аёллар дафтари” асосида ҳокимлик жамғармасидан хотин-қизларга берилаётган кўмак ҳақида маълумотларни аҳоли биладими? Ушбу саволларга қизиқиб тахминлар билан маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш шаҳар бўлимига йўл олдим. Мени қизиқтирган саволларнинг барчасига шу ерда жавоб олдим.
вторник, 29 июня 2021 г.
Аёлларни касбга йўналтириш маркази хотин-қизларга ёрдам бера олмаяптими?
Касб ўрганиб келажагини яратиш... Бу тушунча бугун олий таълим даргоҳига кира олмай ортга қайтган қизлар учун ягона имкониятга айланган. Аммо, ташкил этилган аксар курслар пули бўлиб, кам таъминланган оила фарзандлари ўқий олишмайди. Яқинда Адлия бошқармаси томонидан Ангор туманида фаолият олиб бораётган “Аёл ва шодлик” аёллар ва ёшларни ижтимоий ҳимоя қилиш нодавлат нотижорат ташкилотига тикувчилик курси учун тикиш машинкалари тақдим қилинганини эшитдим. Хотин-қизларни касбга йўналтириш борасида фаолият олиб бораётган марказ ҳақиқатдан ёрдам бера олаяптимикан? Марказ фаолиятига қизиқиб, Ангор туманига йўл олдим.
пятница, 25 июня 2021 г.
“Барқарор ҳаёт” халқаро ижтимоий-маърифат маркази томонидан Биргина Германия Федерал Ташқи ишлар Вазирлиги, Deutsche Gesellschaft fur Internationale Zusammenarbeit (GIZ) GmbH ва Немис халқ университетлари ассоциациясининг (DVV) Ўзбекистондаги Филиали кўмагида амалга оширилаётган "Ўзбекистонда давлат ва фуқаролик жамияти билан хамкорликда таълим, ўзаро мулоқот ва заиф гурухларнинг радикаллашишга қарши барқарорлигини ошириш орқали зўравон экстремизмни олдини олишга кўмаклашиш" лойиҳаси ўтган давр мобайнида катта аудиторини эгаллаб улгурди.
КИБЕРЖИНОЯТ:алдовдан жазога Кунлик янгиликларни интернет орқали ўқир эканмиз фирибгарларнинг ижтимоий тармоқлар орқали жиноий хатти-ҳарака...
-
Termiz shahar prokurori bir guruh yoshlar bilan uchrashdi. Xabaringiz borki, iyun oyi respublikamizda Yoshlar oyligi hisoblanadi...
-
Ўқувчиликдан талабаликка қадам Жорий йилнинг 6-11 и юнь кунлари Тошкент ша ҳ рида умумтаълим фанлари б ў йича 11-синф ўқ увчилари ў р...
-
Сурхо дарёда тадбиркорларга божхона тўловларидан 181,6 млрд сўмлик имтиёзлар берилди Пандемия даврида иқтисодиёт тармоқларини риво...



.jpg)








