Хамкорлик хикматлари ёхуд сархад
лочинларига муносиб
тухфа
Тинчлик
улуғ
неъмат. Биргина шу сз замирида эл-улус омонлиги, халқ фаравонлиги мужассам.
Буни йиллар тузонида захмат
чеккан, озодлик йўлида курашиб, унинг жарохатли изларини ажин босган
чехраларида мухрлаган кекса авлод вакилларидан билсак булади. Урушнинг нақадар аянчли
эканини кўзи
билан кўрган, бевосита унда иштирок этган иккинчи жахон уруши қатнашчилари
бўлган отахону-онахонларимиз биздан-да кўпроқ билади, хис этади. Бугунги
доруломон кунларга шукроналик айтади.
Биз ёш авлод вакилларига тинчликнинг
кадрига етишни, уни асраб-авайлашга ундайди. - Илоё, ёмон кунлар булмасин, уруш
балосини биз кур дик, сизлар курманглар-дея, бот-бот таъкидлайдилар. Бу
кексаларимиз замон силсиласининг аччик кисматидан тобланган, юртнинг тинчлиги,
унинг фаравонлиги йўлида ёвга қарши
жон бериб жон талашиб, доимо Ватан тугуни баланд кутаришган.
Аждодларга
муносиб бугунги Ватан углонлари хам сархадларимиз дахлсизлиги юртимизнинг
тинчлиги, халқимизнинг фаравон турмушини таъминлаш йўлида камарбаста. Мустахкам
мудофаа салохиятига эга бўлган бугунги миллий армиямиз сафларида касбига фидойи
бўлган аскару сержантлар ва офицерлар елкасидаги залворли ва машаққатли
хизмат вазифаларини ситқи
дилдан бажаришмоқдалар.
Улар туну-кун сергак ва хушёр, огох холда кургонларимизни, ватан остонасининг
илк чизиқларида
туриб, юрт кенгликларини химоя қилишмокда.
Музробот
туманида жойлашган ДХХ чегара қўшинларига қарашли 9206 сонли харбий кисм
чегара олди худудлари ахоли пунктларида хушёрлик ва огохлик масалаларига жиддий
эътибор қаратилиб,
ички ишлар, харбий прокуратура, хокимлик, М.Ф.Й вакиллари билан турли тадбирлар
ўтказиб
келинмокда.
-Маълумки,
хар кандай давлат энг аввало мудофаа қудратига жиддий эътибор қаратади.
Бизнинг давлатимизда хам Мухтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев, Ўзбекистан
Республикаси Қуролли
Кучлари Олий бош Қўмондони
томонидан бу масалага алохида эътибор қаратилиб келинмокда. Бугун
давлатимиз томонидан харбийларимизга ғамхурлик курсатиш устувор
вазифалардан бири этиб белгиланган, - дейди
биз билан сухбатда Музробот туманида жойлашган ДХХ Чегара қўшинларига карашли
9206 сонли харбий кисм кадрлар ва тарбиявий ишлар бшлинмаси (харбий ватанпарварлик,
маънавий тарбия ва ёшлар билан ишлаш бўйича) хизмат бошлиғи капитан Ж.Самуратов. Бизнинг харбий кисмда хам
хукуматимиз томонидан аскарларга, сержант ва офицерларимиз учун
барча шарт-шароитлар яратиб берилган. Тоғли чегара худудлармизда хам
шароитлар кўнгилдагидек
яратилган. Эндиликда улар замонавий янги уй-жойлар билан таъминланган. Оилалари
билан биргаликда чиройли ва шинам уйларда яшаб келишмокда.
Дархақиқат,
чегарачи учун ишонч, бурч ва садоқат энг олдинги уринда турмоғи лозим.
Негаки, хар қандай
шароитда ва вазиятда жонажон Ватанимиз химоясига тайёр туриши, жасурлик ва
халоллик фазилатларини ўзида
мужассам этиши керак
бўлади.
Ана шу юксак ишонч ва шарафга муносиб бўлмоқ эса чегарачиларимизга янада
масъулиятли вазифа юклаши тайин.
Куни
кеча Музробот туман хокимлиги ташаббуси билан, туман прокуратурам х,амда ички
ишлар бўлими
ходимларидан иборат бир гурух вакиллар 9206 сонли харбий қисмга қарашли 5
чегара постига ташриф буюришиб, харбийлар хаёти, уларга яратилаётган
шарт-шароитлар билан якиндан танишдилар. Юрт осойишталиги халқимиз фаравонлиги
бевосита ўғлонларнинг
зиммангиздаги улкан масъулиятдир, уни садоқат билан бажариш эса машаққатли
вазифадир.
Харбий
хизматчилар учун ўн
дона велосепид ҳам совға қилинди.

Комментариев нет:
Отправить комментарий