СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ AYOLLARINING ИНТЕРНЕТ НАШРИ

понедельник, 4 ноября 2019 г.

Мурғак қалбларида ватан туйғуси

Ҳар бир оилада фарзанд дунёга келар экан, энг аввало ота-онанинг калби қувончга тўлади. Негаки, эртанги кунига таянч ва суянч келажак давомчиси бўлмиш фарзанд тарбиясидек масъулият елкасига тушганидан мамнун.


Чунки фарзанд тарбияси азал-азалдан мураккаб вазифа эканлиги барчамизга аён. Боланинг одоби унинг хулқ атвори ота-онанинг эл-улус олдидаги юзи хисобланади. "Ота-онангга рахмат ўғлим" деган биргина олқиш сўз, оилага канчалик обру-эътибор ва илиқлик олиб киришини бир тасаввур килинг-а!. Шу боис ўғилми-қизми уни ардоқлаб авайлаб вояга етказар эканмиз, келажакда уларнинг камолини кўришни астойдил ният киламиз. Улғайгач, жажжи қўлларидан тутиб, илк бора боғча ёки мактаб остонасига етаклаб борганимизда, қалбимизда ажиб бир хис пайдо бўлади. Устоз мураббийлар қўлидан сабок олар экан, энг аввало "Она", "Ватан" деган сўзларни ёзиб қалбида мухрлайди. Кези келиб фарзандининг иқтидори устози томонидан алкалганда эса ота-онанинг кўкси тоғдек кутарилади. Мувафаққиятидан хурсанд бўлади. Музробот туманининг "Қўнғирот" ахоли яшаш пункти худудида жойлашган 5-сонли мактабгача таълим муассасасида таълим-тарбия олаётган Жавохир Сагдуллаев хам ўз тенгкурлари орасида зукколиги ва топқирлиги билан алохида ажралиб туради, десак асло муболаға бўлмайди. Негаки, тарбиячи опаси томонидан интерфаол усулларда ўтказиладиган машқлар ва вазифаларни бир зумдаёк бажариб беради. Буни кўриб қувонган боғча опаси уни бошқа болаларга намуна қилиб кўрсатади. Дархақиқат, иқтидор ўз-ўзидан пайдо бўлмайди. Бунда энг аввало болага оиладаги мухит, ота-онанинг тўғри таълим- тарбия бериши мухим ўрин тутади. Бу қобилият ва иқтидор эса устоз ва мураббийлар кўмагида сайқалланиб, янада шаклланади, -Очиғи, Жавохиржондаги бу қобилиятни кўриб севинаман, - дейди тарбиячиси Назокат опа. Одоб-ахлоқли айниқса спорт ва расм чизишга қизиқади. Шеърни ифодали ўқишини айтмайсизми? Жуда кўп шеърни ёд олган. Тадбирларимизда қатнашиб, ўзининг чиройли ёд олган шеърлари билан бизни хушнуд этади.
-Ўғлим Жавохир спортнинг "тайэквондо" тури билан шуғулланиб келади,- дейди биз билан сухбатда харбий хизматчи Диёр Гапуров. Туманда ва вилоятда буғладиган турли мусобакаларда фаол катнашиб фахрли уринларни эгаллаб келмокда. Кичкина ўғлим Элёр хам акасининг машғулотларига бирга бориб, унда хам спортга бўлган қизиқиш ортмоқда. Буни кўриб биз фувонамиз.
-Катта ўғлим Жавохир хам дадасидек келажакда харбий булишни астойдил истайди,- дейди, онаси Маловат Гапурова. Бундан албатта, биз хурсандмиз. Чунки Ватанимиз сархадларини куз корачигидек асраб, халқимиз тинчлиги фаравонлигини таъминлашга хисса кушадиган алп комат углонларни устириб камол топтириш мен сингари бутун узбек аёлларининг бурчидир. Улар бор бизнинг кургонларимиз обод юртимиз эса осойишта.
-Биз асли жиззахликмиз шу боис икки ойда бир кавми-кариндошларнг зиёрат килиш учун бориб турамиз. Қариндошларим суюкли невараларинг кўришиб хурсанд бўлишади. Улар боболари ва момоларига бийрон тилларида турли шеърларни ёд олиб ўқиб бериб, кўнгилларини кўтаришади. Мен хам уларга қўлдан келганича эртак ва ривоятлар айтиб бераман,-дейди Малохатхон. Чунки эртаклар, ривоятлар насихатлар болаларни яхшиликка, эзгуликга етаклайди.
-Жавохиржоннинг харакатларини зимдан кузатаман, унинг маъноли фикрлаши қаътиятлигини куриб очиги хурсанд бўламан. -Дада мен катта булсам сиздек харбий бўлиб "генерал" бўламан, Она ватанимизни қўриқлайман дейди. Кичкина ўғлим Элёр эса расм чизишни яхши кўради, илохим, кўз тегмасин, мурод- мақсадларингга етинглар болаларим -дея, ич-ичимдан кувониб кетаман,- дейди дадаси Диёр Гапуров.
Ха, донишманд халқимизнинг фарзандни "нихол"га қиёслаши бежизга эмас. Чунки нихолга тўғри парвариш берилсагина, кукка буй чузиб келажакда уз мевасидан бархаманд этади. Фарзандларимизни хам ёшлигиданок тўғри тарбиялаб вояга етказеак, эртанги кунда бор билим ва тафаккури билан юрт равнақига унинг тараққиётига муносиб хисса қўша оладиган ўғил-қизлар бўлиб етишиши шухбасиз.

Дархакикат, қайсики юртнинг куч қудратини билмоқчи булсанг, энг аввало ёшлари билан мулоқатда бўл, улар зукко ва билимли булса, у юртнинг келажаги порлоқдир деган экан бир донишманд.

Комментариев нет:

Отправить комментарий

  КИБЕРЖИНОЯТ:алдовдан жазога Кунлик янгиликларни интернет орқали ўқир эканмиз фирибгарларнинг ижтимоий тармоқлар орқали жиноий хатти-ҳарака...