Ватан
бу бобомерос. Уни асрамоқ
хар қарич
ерини кўзларга
тутиё айламок муқаддас
бурчимиздир. Аждодларга муносиб бугунги Ватан ўғлонлари сархадларимиз дахлсизлиги
юртимизнинг тинчлиги, халқимизнинг фаравон турмушини таъминлаш йўлида
камарбаста. Мустахдсам мудофаа салохиятига эга бўлган бугунги миллий армиямиз
сафларида касбига фидойи бўлган аскару сержантлар ва офицерлар елкасидаги
залворли ва машаққатли
хизмат вазифаларини ситки дилдан бажаришмоқдалар.
Термиз
туманида туғилган
Орифжон Шомуродов хам болалик чоғлариданок харбий бўлишдек
шарафли касбни танлашга иштиёқи
баланд эди. Ўзи
озгин ва абжир Орифжон мактабда ўқиб юрган кезларида хам тенгкур
уртокларидан алохида ажралиб турарди. Билимга чанқоқ бу йигит доимо қалбини
китобга ошно қилди.
Билмаганларини устозларидан сўраб
илм сирларини пухта ўрганди.
Мактабни тугатиб харбий хизматга борганида эса харбийлик нақадар
шарафли касб эканлигини яна бир бор дилдан хис килди. Чунки харбий кисм
офицерлари ва сержантларининг хушмуоммилалиги, бир оила даврасидагидек
хизматдош дустлари билан утказган даврлар униш калбига бир умрга мухрланди
десак, муболага булмайди. Негаки, Она Ватанини химоя килиш йигит кишининг
мукаддас бурчи эканлигини теран англаган хар бир ўғил бола борки, албатта унинг
химоясига отланади. Орифжон хам муддатли харбий хизмат давомида харбий кисм
рахбариятининг ишончини оқлади.
Берилган хар бир жанговар топшириқларни ситки дилдан бажаришга
интилди. Харбий хизматни утаб булгач, 2014 йилда яна харбийлик либосини кийиб
шартнома асосида ишга қолди.
Мана бир неча йиллардан буён ДХХ чегара қўшинларига қарашли 9206-сонли харбий қисмда
хизмат фаолиятини олиб бормокда. Ўтган йиллар давомида кичик
сержант Шомуродов Орифжон Қосимович
ўзига
берилган хар бир вазифа
ва топшириқни
астойдил бажаришга интилди. Бу фазилатлар туфайли у бугунги кунда автомобиль
гурухи командири лавозимда ишлаб келмокда. У қул остидаги харбий хизматчиларга
кенг билим ва тафаккурга, юксак профессионал ва маърифий- ахлоқий
фазилатларга эга замонавий фикрлайдиган, жанговар харакатларда ўз олдига қўйилган
вазифаларни мувафаққиятли
адо этишга қодир
бўлишликни
таъкидлайди. Чунки унга бу каби сергаклик ва қаътиятлик устозлари подполковник
О. Ахтамов, майор А. Гаффаров, кичик сержант М. Бозоровлардан ўтган бўлса ажабмас. Уларнинг кўрсатган йўл-йўриқлари ва
насихатларига хамиша қулоқ тутгани
боис бугунда хизмат жамоасида ўз
ўрни
ва хурматга эга. Шунингдек, ўтган
йиллар мобайнида харбий кисмда утказилган турли тадбирларда хам гурух жамоаси муносиб иштирок
этиб, бир қатор
мувафаккиятларга эришганини хам таъкидлаш жоиз.
Маълумки,
хар кандай давлат энг аввало мудофаа кудратига жиддий эътибор каратади. Бизнинг
давлатимизда хам Мухтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистан
Республикаси Қуролли
Кучлари Олий бош Қўмондони
томонидан бу масалага алохида эътибор қаратилиб келинмокда.
-
Бугун давлатимиз томонидан харбийларимизга ғамхурлик кўрсатиш
устувор вазифалардан бири этиб белгиланган, -дейди биз билан сухбатда Орифжон
Шомуродов. Чиндан-да, миллий армиямиз салохияти ва кудрати йил сайин тараққий этиб
бораяпти. Истиқлол
эркинлари
юртимизга ўз
таравотини кенг ёйган кунлардан бошлаб, мудофаа сохасига катта эътибор қаратилди.
Эндиликда улар замонавий янги уй-жойлар билан таъминланган. Оилалари билан
биргаликда чиройли ва шинам уйларда куни-қўшнилари билан ахил-иноқликда яшаб
келишмокда, мен хам турмуш ўртоғим
Шахзодахон билан ширин дан шакар икки фарзандимизни тарбиялаб камол
топтираяпмиз, тунғич
ўғлим Мирзохид
катта бўлсам
мен хам харбий бўламан
деб харбийча шахдам қадам
ташлаб бизни қувонтиради..
Ха,
юртга қўрғон бўлишлик
олийжаноблик. Ўз
халқини ёвдан ташқи
кучлар таъсиридан химоя қилишлик
эса мард ва жасур ўғлоннинг
Она ватани олдидаги муқаддас
бурчидир.

Комментариев нет:
Отправить комментарий