СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ AYOLLARINING ИНТЕРНЕТ НАШРИ

среда, 26 февраля 2020 г.

Ўзаро ҳамкорлик алоқаларининг янги босқичи
Қумқўрғон тумани маркази “Сурхон сохили”, “Улуғбек”, “Дўстлик”, “Нефтчилар”, “Оқсой”, “Янгишахар”, “Боғаро”, “Жийдали”, “Навбахор” ва “Азларсой” махаллаларидан иборат бўлиб, 43436 нафар аҳоли истиқомат қилади.  Шундан 31264 нафар аҳоли марказлашган ичимлик суви таъминоти билан таъминланган. Уларга бундай имкониятни  туман марказига хизмат қилувчи “Сурхон сохили” махалласида жойлашган “Марказий”  сув иншоати  ичимлик сув иншоати етказиб беради. Сув иншоотининг қуввати 12,4 м.м3/сутка бўлиб, амалда 7,9 м.м3/сутка 64% қувват билан ишлайди. Ушбу сув иншоатининг холати ва ходимларнинг иш жараёни билан танишиш учун Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими,  Сурхондарё вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси ҳамда вилоят “Сувоқова” ДУК ҳамкорлигида медиа-тур ташкил этди.  

Айтиш керакки доимий уюшма Сурхондарё вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси, вилоят “Сувоқова” ДУК матбуот хизмати билан хамкорлик қилиб келади. Матбуот анжуманлари, давра сухбатларининг давоми сифатида ташкил этилган медиа-тур ҳам бу алоқаларнинг янги босқичини бошлаб берди десак адашмаган бўламиз..




Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 июлдаги “Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4407-сонли қарори ижроси бўйича “Аҳолига етказиб берилаётган ичимлик сувини ҳисобга олиш ҳолати, унинг хавфсизлиги ва сифатини таъминлашнинг технологик жараёни билан танишиш” мавзусида  ўтказилган медиа-турда журналистлар ва блогерлар  Жарқўрғон ва Қумқўрғон туманларига ташриф буюришди.
Иштирокчилар дастлаб Жарқўрғон туманидаги “Сурхон” марказидаги ичимлик сув иншооти билан танишишди. Биргина ушбу аҳолига сув етказиб бераётган иншоат қарийб 6  ярим миллиард сум маблағ асосида қайта таъмирланган. 15 та маҳалладаги 29 минг аҳоли бунинг ортидан тоза ичимлик суви билан таъминланган. Иштирокчиларга шу каби бир қатор қилинаётган ишлар ҳақида батафсил маълумотлар ҳам бериб ўтилди.  Шунингдек, резорварда йиғилган сувлар ташкил этилган насослар орқали филтрлаб тоза ичимлик сувини чиқариш жараёнларини ҳам иштирокчилар кузатишди.
Шундан сўнг кейинги манзил Қумқўрғон тумани сари ижодкорлар йўл олишди. Унда Қумқўрғон туманидаги “Марказий” ичимлик сув иншооти ва кўп йиллардан буён ичимлик суви билан таъминланмаган, 2019 йил Давлат дастури асосида қурилган “Чаёнтепа” маҳалласидаги ичимлик сув иншоатида бўлишди.
-Тумандаги сув иншоатини кўрар эканмиз давлатимиз рахбари томонидан аҳоли учун яратилинаётган шароитлар қувонтирди.- дейди блогер Наргиза Мусаева. “Чаёнтепа” махалласида 769 хонадонда 4112 нафар аҳоли истиқомат қиларкан. 2019 йилгача бор йўғи  23 %  аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланган экан. Қолган аҳоли ичимлик сувини канал, ариқ, дарё ва качалкалардан хамда техника воситаси ёрдамида ташиб фойдаланади. 708 млн. сўм маблағ хисобига 1 дона сув қудуғи қазиш, 1 дона 25 м3 сиғимли сув минораси ўрнатиш ва 2,0 км сув қувурлари ётқизиш ишлари амалга оширилиши туман аҳолиси учун жуда катта қулайликни яратибди. Чунки амалга оширилган ишлар натижасида 953 нафар аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланганлигини кўрдик. Бу каби  бунёдкорлик ишларини кузатар эканмиз Президентимиз томонидан олиб борилаётган кенг қамровли ишларни янада кенгроқ ёритишимизда бу каби медиа-турлар катта ёрдам беришини алоҳида таъкидлаб ўтмоқчиман.


Айтиш керакки Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.11.2018 йилдаги ПҚ-4040-сонли қарорига асосан 2019 йил Инвестиция дастури доирасида “Чаёнтепа” махалласини ичимлик суви билан таъминланди. Махалла аҳолисининг тоза ичимлик суви таъминоти қамровини кенгайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2019 йил 15 октябрдаги “2019-2022 йилларда Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”га № 871-сонли қарорига мувофиқ “Қорсақли” махалласи худудида жойлашган “Бўйрачи” сув иншооти ва тармоқларини реконструкция қилиш режалаштирилган. Дастур доирасида ушбу объектда 3,1 км сув қувурларини реконструкция қилиш, 12 км сув қувурлари ўрнатиш, 2 дона бурғу қудуғини реконструкция қилиш, 1 дона янги сув қудуғи қазиш, 2 дона 60 м3 хамдаги сув сақлаш резервуарларини таъмирлаш, 2 дона 200 м3 сиғимли сув сақлаш резервуарлари қуриш, 1 дона трансформатор қурилмасини таъмирлаш, 1 дона янги трансформатор ўрнатиш, сув қудуғига 4 дона, сувни узатиш учун насосхонага  4 дона замонавий энерготежамкор насос қурилмалари ўрнатиш ишлари режалаштирилган. Ушбу ишларга 4,7 млрд. маблағ сарфланиши кўзда тутилган. Ишлар амалга оширилиши натижасида “Чаёнтепа” махалласининг 2320 нафар аҳолиси тоза ичимлик суви билан таъминланади. Аҳолининг ичимлик суви билан таъминланиш даражаси 79 % га эришилади.

Ташкил этилган медиа-тур давомида Жарқурғон ва Қумқўрғон туманлари аҳолисининг тоза ичимлик суви билан таъминланиши учун яратилинган барча шароитлар билан журналистлар ва блогерлар батафсил танишиб қайтишди.
Мастура Хамраева
Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси
Сурхондарё вилоят бўлими мутахассиси


Комментариев нет:

Отправить комментарий

  КИБЕРЖИНОЯТ:алдовдан жазога Кунлик янгиликларни интернет орқали ўқир эканмиз фирибгарларнинг ижтимоий тармоқлар орқали жиноий хатти-ҳарака...