Ёш блоггерлар сафини кўпайтирамиз
Биз ахборот асрида яшамоқдамиз. Атрофимизни жуда кўплаб маълумотлар эгаллаб
олганки уларнинг орасидан керакли манбани топа билишимиз мухимдир. Айниқса бу
борада ўсиб келаётган ёшларнинг керакли ахборотни топиши ва маълумотларни
жойлаш олишни билиши лозим. Бу борада Ўзбекистон Ёшлар иттиқофи Термиз шаҳар
Кенгаши ва Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими томонидан
кўплаб ишлар амалга оширилмоқда. Биргина Кенгаш билан ҳамкорликда ташкил
этилган “Ёш блогерлар” ўқув семинари ҳам улар учун катта тажриба мактаби бўлди.
Термиз
шаҳридаги Халқаро ёшлар оромгоҳида жам бўлган мактаблардаги пресс клуб ва матбуот бўлими йўналишлари
сардорлари шу куни блогер М.Хамроевадан саволларига жавоб олишди.
Даставвал Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Термиз шаҳар Кенгаши
раиси Жаҳонгир Салохиддинов кириш сўзи билан очиб бериб, кенгаш сардорлари ичида
ижодкорлар кўплиги ва уларнинг орасида журналист бўлишни ният қилган ёшлар
талайгина эканлиги таъкидлаб ўтди. Шу билан биргаликда уларнинг қобилиятини
тўғри йўналтириб бориш борасида фиркини айтдилар.
Шундан сўнг, иштирокчилар Блогер ким? Блогер сифатида нималарга эътибор
бериш керак? Журналист ва блогернинг фарки нимада? Мақола ва постнинг бир
биридан нима асосида ажратса бўлади? Вилоятимизда интернет журналистика ривожланиши
қай холатда? ушбу мавзуларда тренер билан ўзаро сухбатлашишди.
Интереактив ўйинлар ҳам ташкил этилгани иштирокчиларни
янада қизиқтирди. Ўқув семинари сўнгида фаол иштирок этган иштирокчилар уюшма
ва шаҳар Кенгаши томонидан фахрий ёрлиқ билан тақдирланди.
Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси
Сурхондарё вилоят бўлими







Комментариев нет:
Отправить комментарий