СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ AYOLLARINING ИНТЕРНЕТ НАШРИ

среда, 26 февраля 2020 г.

Ижро юзасидан икки муаммо:қонунлар қачон ҳаётга татбиқ этилади?
Тўй. Ўзбек халқининг ажралмас урф одатларини ўзида жам қилган қувончли кун сифатида қаралади бизда. Асрлар давомида шаклланиб келган анъанага оҳирги йилларда инсонлар томонидан янгидан янги қўшимчалару, одатлар киритилганлиги бу кунни исрофгарчилик билан ўтишига олиб келди. Бундай холатларни олдини олиш учун ҳам ўтган йили 14 сентябрда Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси Кенгашлари тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини такомиллаштириш тўғрисидаги қарорни қабул қилди.

Бу қарор 2020 йилнинг 1 январдан кучга киритилди. Хўш ушбу қарор ижроси Сурхондарё вилоятида таъминланаяптими?  Қарор ижроси мутасадди ташкилотлар томонидан назоратга олинганми? Бу каби саволларимга жавоб олиш учун “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси вилоят бўлими билан биргаликда жорий йил 22 февраль санасида Термиз шаҳридаги тўйхоналар ва  ресторанларга рейдга чиқдик. Холатни кўрар эканман қарорнинг ижроси таъминланмаганлигини кўрдим. Энг қизиғи биз билан бирга Солиқ бошқармасидан вақил ҳам назорат учун чиқиш керак эди, аммо, бу бошқармадан бирор ходим ушбу қарорнинг ижросига қизиқмайдиганга ўхшайди.  Шундай бўлсада тун пардаси шаҳарни қоплаган бир вақтда “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси вилоят бўлими Жисмоний ва юридик шахсларни лицензияга тортиш бўйича бош мутахассис, директор ўринбосари Зоҳиджон Ибодов ва Термиз шаҳар лицензия бўйича инспектор Баходир Хаитов хамроҳлигида биринчи манзилимиз “Дийдор” тўйхонаси  томон йўл олдик.



Тўйхонада қарорга мувофиқ  тўй хашамларда 250 нафар одам иштирок этиши белгиланган бўлсада аммо, мехмонлар сони 300 нафардан ортиқ эди. Худди шундай холатни “Шохсарой” тўйхонасида ҳам учратдик. Қувонарлиси “Отабек” тўйхонасида 250 нафарга яқин қонун асосида мехмонлар таклиф этилган экан.  Қонуннинг ижросини назоратга чиққан бир вақтда иккинчи бир муаммо ҳам рўпаро келдик.  Бу лицензиясиз фаолият олиб бораётган санъаткорлар....
Яхши кунимизда хизматда бўлиб кўмаклашган ижодкорларнинг санъатини юқори бахолаймиз. Аммо қонун барча учун баробар бўлгандек улар учун ҳам амал қилмай қолмайди.
“Ўзбекконцерт” давлат муассасаси вилоят бўлими томонидан  Ўзбекистон Республикасининг "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 9 декабрь 354-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Кенгаши ва Сенат Кенгашининг 2019 йил 14 сентябрдаги "Тўй-хашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, мархумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказиш тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги қўшма қарори қабул қилинганлиги ва хужжат  2020 йил 1 январдан кучга кирганлиги ҳақида тегишли мутасаддиларга хат ҳам чиқарилган.


Шунингдек, мазкур қўшма карорга асосан тўйлар, оилавий тантаналар ва маросимларда фақатгина санъаткорлик фаолиятини амалга ошириш хукукини берувчи лицензияга эга бўлган санъаткорлар, шартнома асосида хизмат кўрсатиши белгилаб ўтилган. Шу муносабат билан санъаткорларнинг лицензия асосида хизмат курсатишини қатъий назоратга олиш хамда тўй ўтказувчи шахслар билан санъаткорлар ўртасида тегишли тартибда шартнома тузилишида амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида "Ўзбекконцерт" давлат муассасаси Сурхандарё вилоят бўлимида "Фуқароларга хизмат кўрсатиш бўлими" ташкил этилган бўлиб, фаолияти йўлга қўйилган. Тегишли тартибда тузилган шартнома ва лицензияси мавжуд бўлгандагина санъаткорнинг хизмат кўрсатишига йўл қўйилади.
Лицензиясиз фаолият кўрсатиш Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 176-моддасига асосан маъмурий жавобгарликка тортилиши ёки такроран Лицензия олмасдан фаолияти юритилса Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 190-моддасига асосан жавобгарлик кўзда тутилган.  Қонун бузилишларига йўл қўймаслик учун ҳам муассасанинг вилоят бўлими томонидан доимий назорат йўлга қўйилган. Шундай бўлсада кўза кунда эмас кунида синади деганларидек, лицензиясиз санъаткорлар қонунбузарлиги ҳам узоққа бормади.
Шунча қарорлар, назорат бўлишига қарамай, рейд давомида  3 нафар санъаткор ва 2 нафар бошловчидан  тушунтириш хати олинди ва акт тузилди. Эндиликда қонунга бўйсунмай фаолият олиб борган санъаткорлар жаримани тўшлаб беришади.


Ўйлаб кўрилса жарималарни катта суммада тўлагандан бир йиллик лицензия асосида фаолият олиб борса ҳам санъаткорларнинг даромадида ҳам “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси ишига тўсқинлик қилмаган бўлардику. Аҳир  бир йиллик санъаткорлар учун лицензия тўлови 1561 000 сўм, бошловчилар ва созандалар учун 892 000 сўм этиб белгиланган. Агарда лицензия олмасдан фаолият олиб борса тўлайдиган бўлса ўз даромадига душман бўлишидан нима фойда санъаткорлар учун?
Шу каби қатор саволлар мени ўйлантириб, бир қарор ортидан икки муаммога дуч келишимизни кутмагандим.
Бундай холатларни кузатар эканаман шунга амин бўлдимки,  шаҳримизда хали ўз ечимини топиши кутаётган масалалар бисёр. Кундан кун чирой очиб бораётган шаҳримизни янада равнақ топтиришга ҳар биримиз масъулмиз. Шундай экан кечасими ёки кундузими қонунга амал қилган холда фаолият олиб бориб, қарорларни ҳаётга татбиқ этсак янада ҳаётимиз фаровон бўлади. Зеро ҳар бир қабул қилинаётган қарорлар, фармойишлар шу юрт инсонларининг янада яхши яшаши учун қабул қилинаётганлигинги унутмаслигимиз лозим.

Мастура Хамраева

Комментариев нет:

Отправить комментарий

  КИБЕРЖИНОЯТ:алдовдан жазога Кунлик янгиликларни интернет орқали ўқир эканмиз фирибгарларнинг ижтимоий тармоқлар орқали жиноий хатти-ҳарака...