СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ AYOLLARINING ИНТЕРНЕТ НАШРИ

пятница, 4 сентября 2020 г.

 Рассом Рўзи Чориев ёш издошлари муносиб тақдиранди


Ўзбекистон Бадиий академияси, Шеробод туман ҳокимлиги, вилоят Маънавият ва маърифат бўлими ҳамкорлигида ёрқин истеъдоди, бадиий теран фалсафий асарлари билан ўзбек рассомчилик ривожига улкан ҳисса қўшган Ўзбекистон халқ рассоми, Ўзбекистон Бадиий академияси академиги, “Эл-юрт ҳурмати” ордени соҳиби Рўзи Чориев таваллудининг 89 йиллиги муносабати билан вилоят Маънавият ва маърифат бўлими томонидан ўтказилган “Уйда қолинг, маърифат улашинг” шиори остида “Сурхондарё одамлари” мавзусида онлайн расмлар танловининг тақдирлаш маросими ижодкорнинг она замини, ота макони бўлган Шеробод туманида ташкил этилди.


Танловнинг тақдирлаш маросимида туман ҳокими, туман Маънавият ва маърифат Кенгаши раиси Алишер Амиров ҳамда вилоят Маънавият ва маърифат бўлими раҳбари Наргиза Раҳматуллаевалар томонидан танлов ғолиб ва совриндорларига диплом, эсдалик совғалари ҳамда 250 дона турли номдаги китоблар жамланмаси тақдим этилди

Комментариев нет:

Отправить комментарий

  КИБЕРЖИНОЯТ:алдовдан жазога Кунлик янгиликларни интернет орқали ўқир эканмиз фирибгарларнинг ижтимоий тармоқлар орқали жиноий хатти-ҳарака...