Тактик ўқув машғулотида шахсий таркибнинг жанговар шайлиги синовдан ўтказилди
Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округининг “Термиз” умумқўшин дала-ўқув майдонида кўргазмали батальон тактик ўқуви бўлиб ўтди.
Машғулот давомида ноқонуний қуролланган ва мамлакат ичкариси томон ҳаракатланаётган шартли жангарилар гуруҳини бартараф этиш амалиёти ўтказилди.
Артиллерия,
авиация, ҳарбий техникалар ва ўқ отар қуроллардан фойдаланиб ўтказилган
машғулотни Сурхондарё вилояти ҳокими, ҳарбий-маъмурий сектор раҳбари Тўра
Боболов, ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги вакиллари кузатиб боришди.
Ҳарбий
хизматчиларнинг касбий билимларини ошириш, амалий кўникмаларини
такомиллаштириш, тажрибасини янада мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этган
машғулот якунида натижалар таҳлил қилиниб, илғорлар фахрий ёрлиқ ва эсдалик
совғалари билан тақдирланди.


Комментариев нет:
Отправить комментарий