СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ AYOLLARINING ИНТЕРНЕТ НАШРИ

четверг, 24 сентября 2020 г.

 Теримчилар билан учрашув


Ангор туманига Республика ишчи гуруҳи аъзолари ташриф буюришди. Дастлаб, туманда ташкил этилган жамоатчилик вакилларидан иборат ишчи гуруҳи аъзолари билан учрашув ўтказилди. Учрашувда пахта йиғим-терими мавсумида мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик, теримчилар учун муносиб меҳнат ва дам олиш шароитларини яратиш юзасидан амалга оширилаётган ишларнинг назоратини таъминлаш бўйича тушунчалар берилди.


Тадбирдан сўнг, ишчи гуруҳи аъзолари пахта далаларида меҳнат қилаётган ҳашарчилар билан суҳбатлашдилар. Улар учун яратилаётган шароитлар билан яқиндан танишдилар. Пахтакорлар йиғим-терим мавсумида меҳнатлари ҳақини ўз вақтида олаётганликларини ва яратилган қулайликлардан миннатдор эканликларини таъкидлаб ўтишди.

 - Теримчиларимиз сони ҳар куни кўпаймоқда. Сабаби биз учун барча шароитлар яратилган. Ўз вақтида иссиқ овқат берилади. Бундан ташқари, карантин қоидаларига амал қилишимиз учун ҳам қулайликлар яратилган. Даладаги “оқ олтин”ни тераётган ҳашарчилар ҳаттоки, бир-бирлари билан суҳбатлашишга ҳам вақтларини қизғонишади. Бир кунда 130-150 кг пахта тераётганлар 130-150 минг оилавий бюджетига даромад қўшяпти. Албатта, меҳнатимизга яраша ҳақ олаётганимиз бизга янада куч, ғайрат, шижоат бағишлайди,- дейди отряд раҳбари Гулчеҳра Турдиева.

Комментариев нет:

Отправить комментарий

  КИБЕРЖИНОЯТ:алдовдан жазога Кунлик янгиликларни интернет орқали ўқир эканмиз фирибгарларнинг ижтимоий тармоқлар орқали жиноий хатти-ҳарака...