Сурхондарёда божхона
ходимлари ҳимоя воситалари билан таъминланди
Жаҳон миқёсида 120 дан зиёд давлатларда қайд этилган
коронавирус инфекциясига қарши курашиш бўйича юртимизда бир қатор
чора-тадбирлар белгиланган.
Жумладан, 2020
йилнинг 16 мартидан бошлаб Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида
шахслар ва йўловчи ташувчи транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тўхтатилди.
Коронавирус пандемиясининг бутун дунё мамлакатлари
қатори бизнинг ҳам иқтисодиётимизга салбий таъсири бўлиши табиий. Аммо, бу мамлакатимизнинг
товарлар экспорти ва импорти тўхташини англатмайди.
Экспорт-импорт жараёнлари аввалгидек узлуксиз давом
этар экан, демакки ички бозорларда аҳолининг энг муҳим зарурий ва бирламчи
товарларига бўлган эҳтиёжи мунтазам қондирилади.
Сурхондарё вилояти миқёсида ҳам чегара божхона
постлари орқари экспорт ва импорт маҳсулоталарининг божхона расмийлаштируви ва
ҳаракати тўхтовсиз давом эттирилмоқда. Жорий йилнинг 19 март куни мисолида
оладиган бўлсак, вилоятида сал кам 900 минг АҚШ долларилик товарлар импорти ва 1 миллион АҚШ долларига
яқин товарлар экспорти амалга оширилган.
Вилоят ҳудудида жойлашган чегара божхона постларида
хизмат қилаётган ходимлар хавфсизлиги ва коронавирус инфекциясини кириб
келишини олдини олиш борасида вилоят ҳокимлиги томонидан ҳам бир қатор чора
тадбирлар амалга оширилмоқда.
Хусусан,
ҳокимлик томонидан чегара божхона посталарида жойлашган санитария-эпидемиология
назорат ўтказиш пунктлари замонавий тиббий ускуналар билан таъминланиб, божхона
ходимларига махсус тиббий комбинзонлар етказиб берилди.
Бу эса карантин вақтида аҳоли ва ходимлар
аломатлигини сақлаган ҳолда хизмат жараёнини юқори даражада давом эттиришга
улкан ҳисса қўшади.
Мастура Хамраева
Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси
Сурхондарё вилоят бўлими мутахассиси



Комментариев нет:
Отправить комментарий