Ёшлар учун мобил журналистика
Афғонистон фуқароларини ўқитиш маркази. Ташкил
этилганига узоқ йиллар бўлмай, қўшни давлат ёшларини ўз бағрида камол
топтирмоқда. Бугунги кунда сифатли ва пухта билимлар асосида талабалар чуқур
таълим олмоқда. Улар нафақат дарслар билан чегараланмай иқтидорларини қўрсатиш
учун ҳам барча шароитлар яратилган. Бу борада марказ директори Ойбек Рўзиев ва
Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Сурхондарё вилоят бўлими билан
ҳамкорлик қилиб келамоқда.
Марказ ёшлари учун уюшма
томонидан доимий журналистикага қизиқувчи ёшлар учун семинарлар ташкил этилади.
Иқтидорли ёшлар учун навбатдаги тренинг мобил журналистика бўйича бўлди.
Тренингни Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Сурхондарё вилоят бўлими
ташаббуси билан вилоят Уй−жой каммунал
хизмат кўрсатиш бошқармаси, Афғонистон фуқароларини ўқитиш маркази ҳамкорлигида
ташкил этилди.
Унда марказнинг талаба
ёшлари иштирок этишди. Қўшни давлат ёшларига 2020 йил январ ойида Қозоғистон
Республикасида мобил журналистика бўйича бўлиб ўтган семинарда иштирок этиб қайтган блогер, Термиз давлат университети магистранти
Аброр Қурбонмуродов ўрганган тажрибасини
ўртоқлашди.
Расм олганда нималарга
эътибор бериш керак, телефонда видео тушуриш ва уни монтаж қилишда кичик
деталлар билан ишлаш, қаҳрамон ва манзарани танлай билиш, шу каби мавзуларда
презинтация қилган блогерлар А.Қурбонмуродов
ва Азиз Машрабов талабаларнинг янада кенгроқ ўрганиши учун амалий тарзда
иштирокчиларга жараёнларни батафсил ўргатди.
Мастура
Хамраева
Ўзбекистон
Журналистлари ижодий уюшмаси
Сурхондарё
вилоят бўлими мутахассиси




Комментариев нет:
Отправить комментарий