Синовли кунларда биргамиз...
Коронавирусга қарши курашишда якдил бўлган юртдошларимизни ҳимоя қилиш ва
уларга кўмаклашиш мақсадида вилоятимизда кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Мана бугун ҳам Термиз шаҳар ҳокимлиги бошчилигида Жануби-Ғарбий махсус ҳарбий округ тасаруввидаги ҳарби
қисм ҳарбий хизматчилари, Термиз шахар хокимлиги, ички
ишлар ходимлари, ва ҳарбий қисмдан
ташкил этилган кўмак гурухи харбий хизматчилари билан биргаликда “AFGON GERMAN
KOMPAN” қурилиш ҳомийлигида шаҳримиздаги бир қатор маҳаллаларда ҳайрия ишлари
ташкил этилди.
Уруш
фахрийларига, имконияти чекланган воҳадошларимиз ва кам таъминланган оилаларга
биринчи навбатда керакли бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари улашилди. Аҳолимизнинг уйлари ҳарбий қисмдан ташкил этилган махсус техник
гурухи томонидан дизенфекция ишлари амалга оширилди.
Синовли кунларда ёлғиз қолдирмаган
юртдошларимизни ғамҳўрлигини кўрган кексаларимиз қўлини дуога очиб
миннатдорчилик билдирди.
Мастура Хамраева
Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси
Сурхондарё вилоят бўлими мутахассиси









Комментариев нет:
Отправить комментарий