СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ AYOLLARINING ИНТЕРНЕТ НАШРИ

понедельник, 30 марта 2020 г.

Сиз биз учун уйда қолинг!
Жанубий оператив йўналиши тасаррувидаги ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари ҳам бугунги карантин даврида воҳадошларимиз учун кўчада. Бу кўринмас балони Ватанимиздан тезкорлик билан чиқариб ташлаш учун ҳалқимиз орасида тушунтириш ишларини амалга  оширмоқда.





Жануби-Ғарбий махсус ҳарбий округ тасаруввидаги ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари махсус техникалар ёрдамида Сурхондарё вилоятидаги шахар туман ва махалларадаги кўчалар, бозорларда, автошоҳбекатларда, савдо марказларида, якка тадбиркорлар фаолият олиб бораётган корхоналар, давлат идоралари ва ташкилотлар атрофлари ҳамда аҳоли гавжум жойларда “Биз Сиз учун хизматдамиз, Сиз биз учун уйда қолинг!” деган шиор остида инсонларга касаллик юқишини олдини олиш мақсадида дизенфекция ишларини амалга оширмоқда. Аҳолини уйда қолишга чақириб келмоқдалар.
Шундан ҳам кўриш мумкинки юртимиз мард ўғлонлари Ватан химояси учун доимо тайёр.... биз учун улар кўчада...
Мастура Хамраева
Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси 

Сурхондарё вилоят бўлими мутахассиси

Комментариев нет:

Отправить комментарий

  КИБЕРЖИНОЯТ:алдовдан жазога Кунлик янгиликларни интернет орқали ўқир эканмиз фирибгарларнинг ижтимоий тармоқлар орқали жиноий хатти-ҳарака...