СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ AYOLLARINING ИНТЕРНЕТ НАШРИ

четверг, 28 мая 2020 г.

  Айритом” чегара божхона пости: карантин қоидаларига қатъий риоя қилмоқда


Бугунги кунда бутун  дунё бўйича асосий хавфга айланиб бўлган пандемияси шароитида божхона органлари ҳам ташқи савдо фаолиятини ривожлантиришда муносиб ҳисса қўшишмоқда. Ҳусусан Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Айритом” чегара божхона постида ҳам санитария қоидаларига тўлиқ риоя қилинган ҳолда божхона чераси орқали ҳаракатланаётган транспорт воситаларини белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказмоқда.

Дунё мамлакатларида  “Иқтисодий инқироз” эшик қоқиб турган бир маҳалда экспорт-импорт операцияларининг узлуксиз амалга ошиши муҳим аҳамият касб этади. Қўшни давлатлар орқали кириб келаётган экспрорт импорт юклари ортилган транспорт воситалари ва уларнинг ҳайдовчиларининг санитария қоидаларига риоя этишини қатъий назортага олган ҳолда,  жорий йил бошидан “Айритом” чегара божхона пости ходимлари темир йўлда таркибида 47221 та юк вагонларни  замонавий божхона жиҳозлари билан божхона назоратидан ўтказишди. Шунингдек, 4473 та юкли автотраспортлардаги 723 миллион АҚШ доллари қийматидаги  товар-моддий бойликларининг божхона расмийлаштируви ҳам белгиланган санитария қоидалари асосида қисқа муддатларда амалга оширилди.

Шуни ҳам таъкидлаш жоизки “Айритом” чегара божхона постида хизмат қилаётган ходимлар хавфсизлиги ва коронавирус инфекциясини кириб келишини олдини олиш мақсадида санитария-эпидемиология назорат ўтказиш пунктлари замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозланиб, божхона ходимлари махсус тиббий ҳимоя воситалари билан таъминланган.
Бу эса карантин вақтида аҳоли ва ходимлар саломатлигини сақлаган ҳолда хизмат жараёнини юқори даражада давом эттиришга улкан ҳисса қўшади.

Комментариев нет:

Отправить комментарий

  КИБЕРЖИНОЯТ:алдовдан жазога Кунлик янгиликларни интернет орқали ўқир эканмиз фирибгарларнинг ижтимоий тармоқлар орқали жиноий хатти-ҳарака...