СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ AYOLLARINING ИНТЕРНЕТ НАШРИ

суббота, 30 мая 2020 г.

Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов Термиз шаҳар тадбиркорлари учун  сайёр қабул ўтказди
Вилоят ҳокими Т.Боболов коронавирус пандемияси келтириб чиқарган инқирозга қарши курашиш шароитида тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг самарали фаолият юритиши учун барча зарур шароитларни яратиб бериш мақсадида тадбиркорлар билан учрашди.
 Учрашувда секторлар раҳбарлари, мутасадди ташкилот ва муассасалар бошлиқлари иштирокида фаолиятида муаммога дуч келаётган юзга яқин тадбиркор ўзини қийнаётган масалалар юзасидан вилоят ҳокимига бевосита мурожаат этди. Очиқ, юзма-юз мулоқот чоғида ўз фаолиятини кенгайтириш мақсадида ер ажратиш, қурилишга рухсат бериш, тижорат банкларидан кредит олиш, олинган кредит маблағининг тўлов муддатини узайтириш, фермерлик фаолиятини тиклаш ва бошқа бир қатор масалаларда муаммолар борлиги кўзга ташланди.


Тадбиркорлар томонидан ўртага ташланган таклиф ва муаммоларнинг аксарияти жойида ечимини топди. Амалдаги қонун ва тартибларга мос келмайдиган таклифлар қатьий рад этилди. Ечилиши маълум вақт талаб этадиган масалалар бўйича соҳа мутасаддиларига аниқ вазифалар юклатилиб, ижроси вилоят ҳокими томонидан назоратга олинди.

Комментариев нет:

Отправить комментарий

  КИБЕРЖИНОЯТ:алдовдан жазога Кунлик янгиликларни интернет орқали ўқир эканмиз фирибгарларнинг ижтимоий тармоқлар орқали жиноий хатти-ҳарака...