ТЕРМИЗ ШАҲРИДА
ЯНГИ ИННОВАЦИОН ЛОЙИҲАЛАР БИЛАН ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ЯҚИНДАН ТАНИШДИ
Термиз шаҳрида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишган вилоят
ҳокими Тўра Боболов кенгайтирилган йиғилиш ўтказди.
Йиғилишда Давлат раҳбари томонидан ўтказилган видеоселекторда белгилаб
берган вазифалар ижроси юзасидан олиб борилаётган ишлар муҳокама қилинди.
Вилоят ҳокими Т.А.Боболов шаҳарнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантирилиши
учун ишлаб чиқилган лойиҳалар тақдимоти борасида тадбиркорлар билан алоҳида
суҳбатлашиб, янги лойиҳаларни амалга оширишда юзага келаётган муаммоларни
бартараф этиш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.
Жумладан, иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини
таъминлаш, экспорт масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, Термиз шаҳрида олиб борилаётган қурилиш соҳасидаги, хусусан
йўл қурилиши борасида олиб борилаётган ишларни қониқарсиз деб топиб,
мутасаддилар огоҳлантирилди.
Мазкур тадбирда шаҳар секторлари
раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, соҳага алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари
вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.




Комментариев нет:
Отправить комментарий