СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ AYOLLARINING ИНТЕРНЕТ НАШРИ

четверг, 11 июня 2020 г.

ОНЛАЙН ТАНЛОВ ҒОЛИБЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастурида белгиланган Ўзбек халқининг улуғ адиби - Ўзбекистон Қахрамони, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Саид Аҳмад таваллудининг 100 йиллигини кенг нишонлаш, адиб номини абадийлаштириш, унинг ҳаёти ва ижодига бағишланган турли лойиҳалар ташкил этиш вазифаcининг амалий ифодаси сифатида Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими томонидан ҳам карантин даврида уйда қолиб, ўзбек халқининг буюк адиби – Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Саид Аҳмад таваллудининг 100 йиллигини кенг нишонлаш асносида ёзувчининг адабий меросини чуқур ўрганиш ва тарғиб қилиш, аҳоли, хусусан, ёшларнинг китоб мутолааси ва китобхонликка бўлган қизиқишини ошириш мақсадида жорий йилнинг 20 майидан 5 июнь кунига қадар “Уйда қолинг, маърифат улашинг!” шиори остида “Саид Аҳмад асарларидан олган таассуротларим” мавзусида онлайн иншолар танлови эълон қилинди.

Мазкур танлов доирасида 122 нафар китобхон ўқувчи-ёшлар ва ижодкорларнинг ижодий ишлари кўриб чиқилиб, улар орасидан ғолибликка энг муносиб бўлган ижодий ишлар сараланди
Қумқўрғон туманидаги Болалар мусиқа ва санъат мактабида карантин қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда танловда ғолибликни қўлга киритган иштирокчиларни тақдирлаш маросими кўтаринки савияда ташкил этилди. Танлов ғолибларига Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими томонидан нашр этилган бир миллион сўм миқдоридаги жами 50 дона китоблар жамланмаси ҳамда фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар.

Комментариев нет:

Отправить комментарий

  КИБЕРЖИНОЯТ:алдовдан жазога Кунлик янгиликларни интернет орқали ўқир эканмиз фирибгарларнинг ижтимоий тармоқлар орқали жиноий хатти-ҳарака...