Ёшлар ойлигида
харбийларимиз ҳам фаол
2017
йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан 30 июнь – “Ёшлар куни” этиб белгиланиши
мамлакатимиз ёшларини янги, юксак марраларга чорловчи, жонажон Ватанимизга
садоқатини янада кучайтирувчи беқиёс рағбат бўлди.
Мамлакатимизда
алоҳида эътироф этилган кун-“Ёшлар куни”ни
Республика миқёсида кенг нишонлаш мақсадида июнь ойи “Ёшлар ойи” деб
эълон қилинди. “Ёшлар
ойлиги” доирасида Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округи тасарруфидагиСурхондарё
вилояти Термиз гарнизонида ҳарбий хизматчилари билан “Ёшлар
-келажагимиз”мавзусида маданий-маърифий кеча бўлиб ўтди. Кечада Ислом Каримов
номли Тошкент давлат техника университети Термиз филиали гуманитар
ижтимоий-иқтисодий фанлар кафедраси ўқитувчиси Малика Мелиқулова, Термиз давлат
университети катта ўқитувчиси Тўлқинжон Холёровлар ўз маърузалари билан иштирок
этдилар.
Тадбир иштирокчиларига “Шухрат”
медали сохиби Халқ бахшиси Мухаммад Эшбоевнинг Ёшлар ойлигига бағишлаб айтган
термаларидан ҳарбий хизматчиларимиз баҳраманд бўлишдилар.
Комментариев нет:
Отправить комментарий