СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ AYOLLARINING ИНТЕРНЕТ НАШРИ

четверг, 25 июня 2020 г.

Барча кўмак аҳолимиз фаровонлиги учун
Юртимизда аҳолининг ижтимоий муҳофаза қилиш ва уларни қўллаб –қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар самараси натижасида инсонларнинг турмуш даражаси яхшиланиб бормоқда. Биргина Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш Термиз шаҳар бўлими томонидан аҳолининг мухтож қатлами билан ишлаш муҳим вазифаларидан бири саналади.

Ўтган давр мобайнида имконияти чекланган ва кам таъминланган оилалар  турмуш даражасини ўрганиш борасида  кенг кўламли ҳомийлик ёрдамлари кўрсатилинди. Термиз шаҳрида истиқомат қилувчи 16 нафар ижтимоий мухофазага мухтож инсонларимизга жами 15 млн сўмлик ҳомийлар ёрдамида кўмак берилди. Ўтган олти ой давомида 11 нафар юра олмайдиган юртдошларимизга 7млн 100 минг сўмлик ногиронлик аравачалари тақдим этилди. Бўлим томонидан яна имконияти чекланган аҳоли рўйхати шакллантирилмоқда.  Ваколатимиз доирасида инсонларимизга кўмаклашиш ва имкон қадар хайрли ишлар кўламини кенгайтириш учун ишламоқдамиз
Шунингдек  бўлим томонидан беш нафар фуқароларга жами 3 млн 900 минг сўмлик  эшитиш ва ортопедик мосламалари олиб берилди.  657 та моддий ёрдамга мухтож оилаларга 204 млн сўмлик, якка ёлғиз бўлган кексалардан 88 нафарига 27 млн сўмлик ёрдам кўрсатилинди. Жорий йил беш ойи мобайнида ҳимояга мухтож оилаларни уй жой билан таъминлаш ишларини кенг йўлга қўйилганлиги янада қулайликлар яратди. Маҳаллий ҳокимликлар, ҳомийлар кўмагида 50 нафар, Вазирлар  Маҳкамасининг 285-сон қарори асосида бошланғич бадал тўлаш йўли билан 17 нафар ижтимоий ҳимояга мухтож оилалар уй билан таъминланди.
Бу каби ишлар амалга оширилиши жадаллаик билан амалга оширилаётган экан, аҳолимиз  янада фаравон ҳаёт кечиради.
Нодира Менгқобилова
 Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш
 Термиз шаҳар бўлими
 Хотин-қизлар масалалари бўйича бош мутахассиси

Комментариев нет:

Отправить комментарий

  КИБЕРЖИНОЯТ:алдовдан жазога Кунлик янгиликларни интернет орқали ўқир эканмиз фирибгарларнинг ижтимоий тармоқлар орқали жиноий хатти-ҳарака...