Инсонларимизга
доим кўмакдамиз
Халқимиз азалдан бир бирига мехр улашиб,
кўмаклашиб келган. Бугунги ривожланган дунёда ҳам бу одатлар аждодлардан
авлодларга ўтиб келмоқда. Анъаналарни ўзида жамлаган Термиз шаҳар Маҳалла ва
оилани қўллаб-қувватлаш бўлими аҳолимиз орасида кам таъминланган
оилаларга ваколат доирасида доимий ёрдам
бериб келмоқда.
Бугун оилалардаги шароитлар билан танишиш мақсадида маҳаллаларда
бўлдим. Термиз шаҳридаги “Мажнунтол”
маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли “Исо Ат Термизий ” кўчаси 14 бурилиш, 52
уйда истиқомат қилаётган, кам таъминланган оила сифатида рўйхатда турган
Нуралиев Фахриддин хонадонига бориб, яшаш шароитлари билан танишиб,
сухбатлашдим.
Айниқса бўлимимиз кўмагида қурилиш материаллари
келтирилиб, таъмирлаш ишлари олиб борилиши Фахриддин акани янад хурсанд қилди. Мехнаткашларга кўмаклашиб ўзим ҳам оз бўлсада таъмирлаш ишларига кўмаклашганим
ўзгача завқ бағишлади.
Ҳар бир
инсон у мансабдор шахс бўладими ёки оддий ишчи халқ корига яраса бундан ортиқ
бахт бўлмаса керак.
Нодира
Менгқобилова
Термиз шаҳар Маҳала ва
оилани
қўллаб қувватлаш
бўлими
Хотин-қизлар масалалари бўйича
бош мутахассиси



Комментариев нет:
Отправить комментарий