СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ AYOLLARINING ИНТЕРНЕТ НАШРИ

вторник, 16 июня 2020 г.

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТЕРМИЗ ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ
VIII-СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

Сессияда шаҳар ҳокими И.Худойбердиев, ҳоким ўринбосарлари,сектор раҳбарлари ва ОАВ ходимлари иштирок этишди. Термиз шаҳрида пандемия даврида тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш ҳамда имтиёзли кредитлар ажратиш бўйича кўрилаётган чоралар хусусида шаҳардаги банк бошқарувчиларининг ҳисоботлари тингланиб, қарорлар қабул қилинди.




Шундан сўнг, Термиз шаҳрида солиқ тушумларини ўз вақтида ундирилиши, унга оид кўрсаткичларнинг бажарилиши, пандемия даврида тадбиркорлик субъектлари учун берилган имтиёзларнинг амалда қўлланиши бўйича, шунингдек Термиз шаҳрида жамоат тартибини сақлаш ва карантин талабларига тўлиқ риоя этилишини таъминлаш юзасидан 4 - сектор раҳбари М.Худойбердиев ҳамда 3 - сектор раҳбари Х.Давлатовнинг ҳисоботлари тингланди. Шаҳар молия бўлими мудири А.Сафарқуловнинг Термиз шаҳрида маҳаллий бюджетлар ижроси, пандемия даврида бюджет барқарорлигини таъминлаш, ҳудудларнинг салоҳиятидан келиб чиққан ҳолда маҳаллий бюджет даромадларининг қўшимча манбаларини шакллантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан ҳисоботи тингланиб, Халқ депутатлари Термиз шаҳар Кенгашининг қарорлари қабул қилинди.

Комментариев нет:

Отправить комментарий

  КИБЕРЖИНОЯТ:алдовдан жазога Кунлик янгиликларни интернет орқали ўқир эканмиз фирибгарларнинг ижтимоий тармоқлар орқали жиноий хатти-ҳарака...